Видео: Атамбаевнинг қурилаётган уйи баландликдан қандай кўринади

893

Алмазбек Атамбаев Қой-Тош қишлоғига уй қурмоқда. Назорат қилинаётган ер участкаси 2015-йилнинг май ойигача Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимовнинг турмуш ўртоғига тегишли бўлган.

«Ата Мекен» фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаев 15-сентябрдаги матбуот йиғинида Атамбаевни «коррупцияда» айблаган. Унинг сўзларига кўра, Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимов аёли орқали Атамбевга 2,7 гектар ерни лавозим олиш учун совғага берган.

Бу ер 2015 йилнинг май ойигача Бишкек мэрининг турмуш ўртоғига тегишли бўлиб, у ерни «Дастан» ОҲЖдан олган. Албек Ибраимов 2012-йилнинг ярмигача «Дастан» ОҲЖнинг раҳбари бўлиб турган.

Атамбаевнинг тарафдорлари  — президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов ва КСДП фракциясининг лидери Иса Ўмурқуловлар мазкур ер Албек Ибраимовнинг лавозим олиш учун Атамбаевга совғага берилган деган маълумотни инкор қилишади.

Бироқ, Атамбаевнинг ҳақиқатдан ҳам ўша томондан ер олганини ва уй қураётганини тасдиқлашади.

Давлат рўйҳатга олиш хизматидан олинган ҳужжатлар асосида президент Қой-Тошдан қишлоқ хўжалиги тасарруфидаги ерни миллион сомга олганлигини Kloop.kg текшириб чиқди.

Бу ер участкасининг майдони 27,5 гектар эмас, 500 квадрат метрдан уч участка, умумий айтганда 0,15 гектарни ташкил қилади.

Бу ерлар 2008-2012-йиллар оралиғида «Дастан» заводининг тасарруфига ўтиб, ундан кейин Анарбек Укуевнинг номига ёзилган. Ерлар уч йил давомида шу кишининг номида бўлган.

Шундан сўнг 2015-йилнинг март ойида Укуевнинг ерини Айнура Ибраимова вақтинча фойдаланишга олган — Текебаевнинг сўзларига кўра, бу аёл Бишкекнинг ҳозирги мэри ва «Дастан» заводининг собиқ етакчисининг аёли.

Бир ой ўтиб, 2015-йилнинг май ойида Ибраимовнинг аёли Қой-Тошдаги ерни 1 миллион сомга Атамбаевга ўтказиб берган.

Текебаевнинг мазкур билдирувидан кейин Атамбаев 16-сентябрь куни маълумотни ҳақиқат эканлигини текшириш учун Бош прокуратурага топширган.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати вакили Алманбет Абдрахмановнинг Kloop.kgга билдиришича, Текебаев билдирган маълумот бўйича прокуратурада текширув ишлари давом этмоқда.

«Президент топшириғи билан текширув ишлари давом этмоқда. Ҳозирча ҳеч нарса айтолмаймиз. Текширув битганда натижалар тўғрисида маълумот берамиз», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова

Видео: Азат Рузиев, Тилек Бейшенали ўғли