«Бир бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова «референдум» тўғрисидаги қонунга қаршилик рамзи ўлароқ парламент комитетининг йиғинидан чиқиб кетди. Бу қонун лойиҳаси халқ овоз беришини уюштиришни енгиллаштиради.
Конституциявий қонун чиқариш комитети «Референдум тўғрисидаги» қонун лойиҳасини ёқлади. Энди у иккинчи ўқишга ўтди.
Бироқ, қонун лойиҳаси тортишувларни юзага келтирди — депутат Чолпон Жакупова процедура бузилишини айтиб, норози бўлди.
Жакупова комитет раҳбари КСДП фракциясининг депутати Асел Кодурановадан референдум тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ва иккинчи ўқув оралиғида муҳокама ва экспертизалардан ўтдими деб сўради. Кодуранова йўқ деб жавоб берди.
Жакупова бундай жавобдан аччиқланиб, депутатлар референдум тўғрисидаги қонун лойиҳасини "ўтказиш учун очиқ ва орсизча уринаётганликларини» айтди.
«Агар қоида бузишлар бўлган бўлса, унда нима учун биз уни муҳокама қилмоқдамиз, нима учун овозга қўймоқдасизлар? Халқ ҳаммасини кўриб турибди. Депутатлар президент аппаратининг юридик бўлимига айланиб кетдинглар. Мен бу қонун лойиҳасига қарши чиқмайман, мени ёрдам бергим келяпти. Қонун лойиҳасида кўрсатилган қоидалар асосидагина қабул қилинишини хоҳлайман», — деб мажлислар залидан чиқиб кетди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қарши «Ата Мекен» фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаев ҳам сўзлади. У қонун лойиҳасини «шошилинч» турда қабул қилинаётганлигини айтиб, яна бир ҳафтага жилдиришни таклиф қилди.
«Биз қонун лойиҳасининг ташаббусчилари қатори уни тез оранинг ичида қабул қилишимизни мендан илтимос қилишди. Бироқ, унга тайёр эмаслигимни, қонун лойиҳасини синчиковлик билан қараб чиқишим кераклигини айтдим. Бироқ , Фарид Ниязов билан Чинибай Турсунбеков барибир ўз сўзларидан қайтмай, биринчи ўқувдан ўтказишни хоҳлашди», — деди Ўмурбек Текебаев.
«Республика — Ата-Журт» фракцияснинг лидери Ўмурбек Бабанов, бу қонун лойиҳаси керак ва депутатлар таътилга кетишидан олдин бу масала кўтарилганини айтди.
«Қонун лойиҳасини кўриб чиқайлик, сабаби у биринчи ўқишдан ўтди. Бир ҳафта кейинга жилдирганимиз билан ҳеч нима ўзгармайди», — деди у.
Биринчи ўқишда парламент дам олишга кетишдан олдин 30-июнь куни қонун лойиҳаси қабул қилинган.
Қонун лойиҳаси референдум ўтказиш ҳуқуқини президентдан ҳукуматга ўтказишга йўналтирилган. Бундан ташқари халқ овоз бериш сонини 300 мингдан 10 минга тушуриш ҳам қаралган.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум уюштиришни енгиллаштиради.
Ўзгартириш киритишга парламентнинг биргина «Ата Мекен» фракцияси қарши чиққан.
Муаллиф: Александра Титова