МҲДҚ: Бишкекда сапёрлар икки портловчи моддани зиёнсизлантирди

760

Ганди ва Биринчи Май кўчаларининг кесилишида 20-сентябрь куни кечки маҳал МҲДҚнинг тезкор гуруҳи икки портловчи моддани зарарсизлантирди. Гумонли қора қопчалар тўғрисида маҳаллий яшовчилар хабар берган.

МҲДҚнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, 20 сентябрь куни кеч соат 21:30лар атрофида Ганди ва Биринчи Май кўчаларининг кесилишидаги икки шубҳали қора қоп турганлиги тўғрисида маълумот 102 рақамига келиб тушган.

МҲДҚнинг расмий вакили Рахат Сулаймановнинг Kloop.kgга сапёрлар маълумот тушган вақтда етиб борганини билдирди. Хавфсизлик мақсадида ҳодимлар яқин жойдаги яшовчиларни эвакуация қилиб, ҳудудни қуршовга олишган.

«Бизнинг ҳодимлар дўкон ёнидан икки қўлда ясалган портловчи модда топишган. Сапёрлар зудлик билан зарарсизлантиришди. Жабрланганлар йўқ», — деди у.

Матбуот хизматининг билдиришича, портловчи моддалрни зарарсизлантиришда сапёрлар сув пушкасидан фойдаланишган.

МҲДҚ тезкор текширувларини давом эттиради ва портловчи моддани техник экспертизадан ўтказади.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат иллюстратив