Эдвард Сноуден президент Барак Обамадан кечирим сўраб, АҚШга киришга руҳсат беради деган умидда. Оқ уй Сноуден Қўшма Штатларга келса, у билан «қонун доирасида» иш олиб борилади деб жавоб берди.
АКШнинг марказий разветка бошқармасининг ва миллий хавфсизлик бўйича агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Барак Обаманинг кечиримини олиш ҳаракати бўлганини айтиб берди.
Guardian нашрига билан бўлган суҳбатида у ўз ҳаракатини «айрим нарсалар қонунга қарши келса ҳам бироқ уларни руҳий ва этика жиҳатидан қарайдиган бўлсак, унда уларнинг ҳаётдаги аҳамияти ҳамда баҳоси тушунарли бўлиб қолади» деб тушунтирган.
Сноуден Американинг махсус хизматлари АҚШнинг фуқароларини ва халқаро лидерларни аңдыйт деген тариздеги ўзининг очиққа чиқарган маълумотларини шундай тасвирламоқда. Унинг сўзларига кўра, 2013-йилдан буён дунёда махфийлик ва маълумот хавфсизлиги мавзуларига эҳтиёткорлик билан муомала қила бошлашди. Ўз ҳаракатларини у америка жамиятини ижобий томонга ўзгаришга олиб келди деб ҳисоблайди.
Барак Обама келаси йилнинг январи, президентлик лавозимини эгаллаб тургунча Сноуденни кечириш имконияти бор. Бироқ оқ уй вакилининг билдиришича, махсус хизматнинг собиқ аъзоси «Қўшма Штатларга келиб, суддан ўтиши керак». Оқ уй маълумотига кўра, у билан «қонун доирасида» иш олиб борилади.
АКШ мудофаа министри Эштон Картер Сноуденнинг ҳаракатлари ўлкага «эбегейсиз чоң зыян» келтирди деб ҳисоблаб, кечириш бўйича очиқ фикр билдирмаган.
Guardian нашри Сноуденнинг умидлари тўғрисида ёзиб, собиқ агентнинг кечирилишини ёқлаб чиққан. Бироқ нашрнинг таъкидлашича, президент томонидан ижобий жавоб бўлиш имконияти жуда оз.
Кечирим сураб мурожаат қилиш бўйича янгиликлар Оливер Стоундун «Сноуден» фильмининг жаҳон премьераси билан тўғри келган. Режиссёр ҳам Сноуденнинг мудофа кампаниясини қўллаган. Стоун собиқ агентнинг кечирилиш жараёнига кинонинг ёрдами тегади деб ишонади.
Сноуден жамиятнинг америка махсус хизматларида нима бўлаётгани тўғрисида яна бир марта ўйланишига фильм ёрдам беради деб ҳисоблайди.
Эдвард Сноуден ҳозирда Москвада яшириниб юрибди. 2013-йилнинг июнидан бери у Россия ҳудудида.
Муаллиф: Азамат Омуралиев