Суриядаги отишувни тўхтатиш шартномаси. Бу қандай амалга ошади?

1057

Сурия бийликчил кучлари билан мухолифат ўртасидаги ўқ отишни тўхтатиш шартномаси 13-сентябрга ўтар кечаси кучга кирди. Бу Россия билан АҚШнинг келишмовчиликларни йўлга солиш бўйича олиб борган сўзлашувлардан кейин бўлмоқда. Йиғилиш натижалари бўйича яна нималар маълум?

Қисқача:

  • Россия билан АҚШ Сурия мухолифати ва расмий ҳукумати билан етти кунга ўқ отишмаслик бўйича шартнома тузди;
  • Тинчлик шартномаси 12-сентябрда кучга кирди, шартноманинг биринчи куни тинч ўтди;
  • Агар шартнома бажарилса, АҚШ билан Россия мухолифатни экстремистик гуруҳлардан ажратувчи террористик гуруҳларга нисбатан ҳаво ҳужумларни келишган ҳолда координация маркази тузишади.

Батафсил:

Россия билан АҚШнинг сўзлашувлари

Россия ташқи ишлар министри Сергей Лавров билан АҚШ давлат котиби Жон Керри 9-сентябрда Суриядаги келишмовчиликни йўлга солиш учун Женевада учрашишди.

Сўзлашувлар натижасида Сурия ҳудудида ҳукумат билан мухолифатни яраштириш ва экстремистик гуруҳлар билан координациялик курашиш бўйича келишилди.

Россия президент Башар Асаднинг ҳукуматига таъсир кўрсатишни, АҚШ эса ҳозирги ҳукуматнинг сиёсатига норози бўлган исёнчиларга таъсир этишни ваъда қилган.

Шартномага кўра, Сурия ҳукумати мухолифат жойлашган ҳудудларга ҳаво зарбаларини юбормай, мухолифат кучлари эса (Сурия эркин армияси) уруш бўлаётган ва «ан-Нусра» ва «Ислом давлати» билан чегарадош бўлган ҳудуддан чиқиб кетиши керак.

Сўзлашувлар Россия билан АҚШ орасида бўлган бўлса ҳам ўқ отиш бўйича дастлабки қадамни Сурия ҳукумати билан исёнчилар ташлаши керак. «Би-би-сининг» хабарига кўра, тинчлик шартномасининг биринчи куни қонун бузишларсиз ўтган.

Ўқ отишни тўхтатиш

Ўқ отишни тўхтатиш 12-сентябрда кучга кирди. У етти кун давом этади. Ундан сўнг шартномага кўра, яна узоқ муддатга жилдирилади.

Керрининг сўзларига кўра, сўзлашувлар ортидаги фикр — Сурия келишмовчилигидаги зўравонлик даражасини камайтирмоқда. Уруш бўлаётган вақт оралиғида отиш ва портлатишларда минглаган тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Шартномадаги энг асосий нарса — бу унинг амалга ошиши. Сабаби бу вақтгача бўлган ҳаракатлар муваффақиятсиз бўлган. Келишмовчилик томонларига таъсир қилиш ричагларига эга бўлган Россия ва АҚШ шартнома амалга ошади деб ваъдалашмоқда.

Vox.comнинг таҳлилчиси Зак Бошамнинг ёзишича, тинчлик шартномасини бажаришдаги асосий муаммо — бу Асад исёнчилари билан курашиш учун асосий қурол деб ҳисобланган Суриянинг авиацияси.

«Агар Асад ўқ отишни тўхтатиш шартномасининг исёнчиларга қарши ҳаво ҳужумларининг фойдаси кўпроқ бўлса, […] унда Россия уни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилолмайди», — деб ёзади таҳлилчи.

«Ўзиникини» ва «ўзгаларни» аниқлаш

Сўзлашувлар наижаси бўйича томонлар Суриядаги экстремистлар билан курашиш учун портлатишнинг бутасын аниқлаб олиши керак. «Ислом давлати» бўйича ҳаммаси тушунарли — икки томон тенг бу ташкилот билан курашиш керак эканлиги бўйича бир ҳил фикрда. Исёнчилар билан эса вазият башаламан.

Сурия ҳукумати уларни террорист деб атаб портлатишда — бир томонидан бу тўғри эмас. Зак Бошамнинг ёзишича, исёнчилар «Жабхат ан-Нусра» экстремистик гуруҳи билан яқин алоқада ва у билан Асадни тахтдан қулатиш бўйича умумий мақсади бўлганлиги сабабли ҳамкорлик қилади.

Исёнчилар «Жабхат ан-Нусра» билан ҳамкорликни тўхтатиши керак бўладию Мазкур ташкилот бу вақтгача «Ал-Қоида» экстремистик гуруҳининг бир қўли бўлиб келган, бироқ ундан ажралиб «Жабхат Фатх аль-Шам» деган ном билан бўлиниб кетган.

Foreign Affairs журналининг таҳлилчиси Давид Гартенштейн-Росс ва Томас Жослиннинг таъкидлашича, "Жабхат ан-Нусра"нинг «Жабхат Фатх аль-Шамга» айланиши гуруҳнинг "Аль-Каида"дан ҳақиқатдан ҳам бўлиниб кетганини билдирмайди.

Агарда АҚШ билан Россия мухолифатни террористлардан ажрата олса, унинг ичида ҳудудий томондан ҳам ўлкалар Сурия ҳудудида экстремистик гуруҳларни йўқ қилиш бўйича ҳарбий операцияларни бошлашади.

Россия билан АҚШнинг биргаликдаги ҳарбий операцияси Сурия келишмовчилигининг тарихидаги дастлабки ҳамкорлиги бўлиб қолади. Сўзлашувларнинг якуни бўйича ўлкалар экстремистларга қарши ҳаво ҳужумларини бирга келишган ҳолда урадиган координация марказини очишмоқда.

Аввалги шартномалар ва уларнинг бузилиши

Суриядаги мана шундай тинчлик шартномаси 26-февралда кучга кириши керак эди. Унда АҚШ билан Россия ўлкадаги вазиятни йўлга солиш бўйича келишишган.

Россиялик Хмеймим базасида қарши томонларни яраштириш бўйича марказ очилган. Бироқ шартнома бир неча ҳафта ичида бузилган. Бунинг учун томонлар бир-бирин айблаган.

Сурияда 2016-йилнинг ёзида ҳам «тинчлик» тизими белгиланиб, бироқ «Лива Айман», «Жабхат-ан-Нусра» ва «Ажнад аш-Шам» террористик гуруҳлари томонидан бир неча марта бузилган.

Сурияда ким ким билан урушмоқда?

Суриядаги фуқаролар уруши беш йилдан буён давом этмоқда. Унга 2000-йили ҳукуматга келган Башар Асаднинг демократик ва иқтисодий ислоҳотларни ваъда қилиб, бироқ бир йилдан сўнг бажарилмай қолгани сабаб бўлган.

2011 йили норози бўлиб чиққанларга қарши куч қўлланиб, уларни «қуролли криминал гуруҳлар» деб атаган. Тинч районларда ҳеч қандай тушунтиришларсиз электр ёруғи ва сув ўчирилган.

Сурия мухолифати исён чиқариб, бу фуқаролар урушига айланиб кетган— Россия билан АҚШ манфаатбор томонлар қатори унга аралаша бошлаган.

Россия Эрон билан бирга Башар Асаднинг расмий ҳукуматини, АҚШ мухолифатчиларни қўллай бошлаган. Ҳудудда учинчи урушган томон бўлиб "Ал-Қоида"нинг жангарилари 2011 йилнинг ёзидан бошлаб Сурия ҳудудига кира бошлаган.

Уларнинг айримлари «Жебхат ан-Нусра» террористик гуруҳини тузиб, айримлари эса «Ислом давлати»га бирикиб кетишган. «Жебхат ан-Нусра» Башар Асаднинг ҳукуматига ҳам, ИШИДга ҳам қарши урушмоқда. «Ислом давлати»га қарши шунингдек, Сурия эркин армиясининг деярли бир қисми бўлган «Ислом фронти», «Хизбуллоҳ», «Ислом революциясининг соқчилари корпуси», «Толибон» террористик гуруҳлари қарши туради.

Суриянинг шимолида расмий ҳукуматнинг босимига учраган курт элдик ўзини-ўзи ҳимоя қилиш отряди жойлашган. Сабаби улар 2011-йилдаги қўзҳолонда мухолифатни қзллашган эди. Бироқ 2015-йилнинг октябрида куртлар расмий ҳукумат билан «Ислом давлати» террористик гуруҳига қарши тишкилот тузишган.

Урушнинг қандай оқибатлари бўлди?

Фуқаролар уруши бошланган беш йилдан буён чорак миллиондан ортиқ Сурия фуқаролари ўлкадан қочиб чиқиб, Европадаги қочқинларнинг инқирозига сабаб бўлди.

Сурия мониторинг маркази хабарига кўра, 2015-йилнинг якунига нисбатан Суриядаги фуқаролар уруши давомида ҳалок бўлганларнинг сони тахминан 300 минг одамга етган.

Уларнинг ичидан 69 минги — оддий фуқаролар, 11 мингдан ортиғи болалар ва етти мингдан ортиғи аёллар. Қолганлар урушга бевосита алоқаси бор одамлар.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Kurdishstruggle