«Шовқин ўтказмайдиган» деворлар, бўялган бинолар, митингларни таъқиқлаш — буларнинг барчаси 16 сентябрда Бишкекда ўтувчи МДҲ ўлкаларининг раҳбарлари учрашувчи саммитдан олдин бажарилган ишлар.
МДҲ ўлкаларининг раҳбарлари саммити 16 сентябрда Бишкекда ўтади. Президентларнинг «хавфсиз» учрашиши учун Бишкек ҳукумати турли чораларни кўрмоқда.
«Шовқин ўтказмайдиган» деворлар ва айрим биноларнинг ташқи кўринишлари таъмирланиб, бўялган арчалар ва митингларга киритилган чекловлар саммитга алоқадор бўлмаган жамоатчиликда фикрга сабаб бўлди.
"Шовқин тўсар деворлар"
Бишкек ҳукумати Ипак йўли ва Фучик кўчаларига «Шовқин ўтказмайдиган» деворларни ўрнатди. Мэриянинг маълумотига кўра, бу тўсиқлар «яшовчиларга қулай ва пиёдаларга хавфсиз бўлиши учун» қурилган.
Жамоатчилик тармоқларида эса, тўсиқлар шаҳарнинг тартибсиз кўринишини беркитиш ва шовқин ўтказмасликка бўлган ҳаракат деган гумон ўйларни яратди.
Бош прокуратура биносидаги янги баннер
2010-йилдаги апрель инқилобида ёниб кетган бош прокуратура биносини янги баннер билан ёпиб қўйишди. Бинодан ҳозир фойдаланилмайди.
У 1000 квадрат метр майдонни эгаллаб, шаҳарнинг қоқ марказидан, Ала-Тоо майдонидан ўрин олган. Бино 2013-йилнинг август ойида бузилиши керак эди.
Бўялган арчалар
«Манас» ҳаво майдонига олиб борувчи йўлни таъмирлаш билан Ата-Бейит мемориал комплексигача бўлган йўлнинг четига арча-қарағайлар экилди. Бироқ дарахтлар қуриб, сарғайиб кетди. Ҳукумат эса, дарахтларни йўлдан кўринадиган томонини яшил рангга бўяб қўйди.
Маҳаллий ишчилар икки хил рангли арчаларга аҳамият ҳам бермади. Улар арчаларни спрей билан бўяётганларини кўрганликларини «Настоящее времянын» журналистларига айтиб беришган. Бўёқчи эса буни «витамин» ва «минерал ўғит» деб тушунтирган.
«У бўёқни сочиб юрди, тугугундан сўнг кетиб қолди», — дейишади ишчилар.
Бинонинг ташқи кўринишини янгилаш
Саммитга тайёргарлик давомида Айтматов проспектидаги барча уйларни бўяб, деразаларга бўёқлар сочилган бўйича қолган. Айниқса, пастки қаватларнинг ойналарини шундай ҳолатда қолдириб қўйганига бишкекликлар шаҳар мэриясидан норози эканликларини билдиришди.
Мэрия эса биноларни бўяш тўғрисида шаҳарликларни олдиндан огоҳлантирганини билдирди. Бундан ташқари, дарахтлар санитар талабларга мослаштириб буталган, бордюрлар, тротуарлар ва ариқлар янгиланган.
Митинглар таъқиқланди
Биринчи Май район администрацияси МДҲ ўлкаларининг саммити битгунча митинг ўтказишни таъқиқлади. Бу вақтда Ала-Тоо майдонида, Эски майдонда ва Парламент олдида митинг ўтказилмайди.
Биринчи Май район администрациясининг раҳбари Kloop.kgга берган маълумотида, митинг ўтказишни режалаштираётганлар бошқа жойларда ўтказса бўлишини билдирди.
Фуқароларнинг қуроллари олинади
Саммит вақтида фуқароларга тегишли қурол-яроқлар олинади. Бундай қадам расмий делегация вакиллари яшаган ҳудудларнинг фуқароларига тегишли.
«Давлат ҳимояланиш» қонунининг 12-моддасида кўрсатилишича, милиция «хавфли вазият яратувчи ҳолатларни бартараф қила олади». 30 августдан 19 сентябргача қуроллар олинади.
МДҲ давлатларининг саммити 16 сентябрда Бишкекда ўтади. Ундан олдин 15 сентябрда ташқи ишлар министрларининг учрашуви бўлади.
Бишкекда ўтувчи Ҳамдўстлик давлатларининг саммити 25-йиллик юбилейга тўғри келмоқда.
Муаллиф: Александра Титова
Видео: Тилек Бейшенали ўғли, Азат Рузиев