КСДП "Ата Мекен"га парламент коалициясидан чиқишни таклиф қилди

676

КСДП фракциясининг лидери Иса Омуркулов «Ата Мекен» фракциясининг парламентдаги коалициясидан чиқишни таклиф қилди. Келишмовчилик бош қонунга ўзгартириш киритиш бўйича тушунмовчиликлар сабабли бўлмоқда.

Омуркулов 14 сентябрдаги парламент йиғинида «Ата Мекен» лидери Омурбек Текебаевга фракциясини олиб коалиция кўпчиликдан чиқишни таклиф қилди.

«Агар иш шундай бўлса, унда очиқ айтиш керак: агар бир фикрга келмасак, фракциялар коалициядан чиқса бўлади», — деди Омуркулов.

Текебаев «Ата Мекен» коалициясидан чиқмаслигини, сабаби унинг фракцияси «коалиция келишувининг барча пунктларини бажараётганини» айтган.

«Мен аввал айтганимдай, коалиция лидери йўқ. Биз раҳбар танлаган эмасмиз, унинг ўрнига тўйда юрдик. Сиз мен билан эмас, президент маслаҳатчилари билан маслаҳатлашасиз. Коалиция келишувларни бажараётганлиги сабабли биз коалициядан чиқмаймиз», — деди «Ата Мекен» лидери.

Президентнинг КСДП фракцияси ва президент Алмазбек Атамбаевнинг маъмурияти бош қонунга ўзгартириш киритишни қўллаган ва ташуббусчилар бўлиб саналади. Бу фуқаровий жамиятнинг ва айрим депутатларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Ҳозирги Конституция муаллифи Текебаев ташаббусчиларга очиқ қарши чиқиб, уларни ўзгартириш киритмасликка чақирган.

Ўзгартиришларнинг моҳияти — премьер-министрнинг ваколатини кучайтириб, суд ҳукумат бутоғида қаттиқ назорат ўрнатиш, халқаро шартномаларнинг миллий қонунлардан устунлигини инкор қилиш.

“Онугуу-Прогресс” фракциясининг лидери Бакит Торобаевнинг билдиришича, коалицияга “перезагрузка керак”. Унинг фикрига кўра, фракциялар альянси ҳозир “реанимацияда,сунъий нафас олмоқда”.

Торобаевнинг қўшимча қилишича, унинг фракцияси ўзгаришларда таклиф қилинаётган премьер-министрнинг ваколатини кучайтиришга тайёр, бироқ ҳукуматнинг узурпацияланишига» қарши.

У коалиция кўпчилик аъзоларини соат 16:00 бўладиган мажлисга чақирди.

Эльдияр Арыкбаев