ЖКЎ-2016даги тўртинчи кун: Қирғизистон медаллар ҳисобида олдинга чиқди

934

Қирғизистон қирғиз кураши бўйича мусобақада лидерликка чиқди. ЖКЎ учун коллекция тангалари чиқди ва ёпилиш маросимига Ottawan гуруҳи иштирок этди. Қирчинда «қирғиз қишлоғи» этношаҳарчаси йиғилмоқда. Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг тўртинчи кунининг якуни.

Медаллар ҳисоби:

1

Қирғизистон қирғиз кураши бўйича бўлган мусобақа ғолтбт бўлтб, лидерликка чиқди. Иккинчи ўринда Россия ундан кейин Туркманистон.

Қирғизистонликлар қирғиз кураши бўйича барча олтин медалларни ютиб олди.

Қирғизистонлик полвонлар қирғиз кураши бўйича етти олтин медал билан жамоани олиднга олиб чиқди.

Сурат: Спутник/Табилди Кадирбеков
Сурат: Спутник/Табилди Кадирбеков

Спортчилар етти оғирлик категорияси бўйича куч синашишди. Мусобақага 26 ўлкадан 121 вакили иштирок этди.

Умумий соврин фонди 1,5 миллион сомни ташкил қилди.

Энг яхши бўз уй танловининг гран-приси Норин областига берилди

Қирчин яйловида жаҳон кўчманчилар ўйини асосида энг яхши бўз уй танлови якунланди.

Сурат: worldnomadgames.com
Сурат: worldnomadgames.com

Ғолибларни танлашда танлов комиссияси ички ва ташқи гўзаллиги, бўз уйнинг безаклари, ҳажми ва кўринишини, ясалиш сифатини инобатга олди.

Танловнинг гран-присини ва 300 минг сомни Норин области ютиб олди деб, ЖКЎнинг котибяти матбуот хизмати билдирди.

Иссик кўл областига биринчи ўрин ва 200 минг сом топширилди; иккинчи ўринни 130 минг сомдан Бишкек шаҳри билан Ўш вилояти бўлиб олишди. Учинчи ўринни Жалолобод, Чуй, Талас вилоятлари эгаллашди, уларга 80 минг сомдан пул мукофотлари топширилди.

Этнофестивал танловининг ғолиблари ҳам совғалар билан тақдирланишди.

Қирчин яйловида бўз уйлардан ташкил топган «қирғиз қишлоғи» этношаҳарчасининг ва «Кўчманчилар дунёси» фольклор фестивалининг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақага Қирғизистон Республикасининг вице-премьер-министири Гүлмира Кудайбердиева, Маданият, маълумот ва туризм министири Туголбай Казаков, чет ўлкалик делегациялар, маҳаллий ва чет эллик матбуот вакиллари ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Маросим якунида «қирғиз қишлоғи» этношаҳарча танловида иштирок этган етти областнинг, Бишкек ва Ўш шаҳарларининг вакилларига совринлар топширилди.

«Кўчманчилар дунёси» фольклор фестивали давомида тўққиз турдаги танлов оли борилди: миллий икиймлар танлови, миллий ошхона танлови, тарихий экспонат танлови, миллий урф-одатлар танлови, тарихий инсонлар танлови, байрам бадиий дастурлари, қирғиз ҳунармандчилиги.

ЖКЎда коллекция тангаларини кўрсатишди

Жаҳон кўчманчилар ўйини давомида Қирғизистон Республикасининг миллий банки Чолпон-Ата шаҳрида нумизматика маҳсулотларини ва олтин қуймаларини сотув-кўргазмасини уюштирди, деб ЖКЎ - 2016нинг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: worldnomadgames.com
Сурат: worldnomadgames.com

Экспозицияни миллий банкнинг сўнги 20 йилда чиқарган олтин ва кумуш тангалари ташкил қилади. Қўйилган экспонатлар қаторини сўнги вақтдаги энг керакли «Жаҳон кўчманчилар ўйинлари» муносабати билан чиқарилган монета бор. Сотувга яна «Мустақил Қирғизистон Республикасига 25 йил» ва машҳур кумуш «Ипак йўли» монетаси қўйилган.

ЖКЎнинг матбуот марказида портловчи моддалар бўйича текширув бўлди

Хуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари хизмат итлари билан мухбирларнинг сумкаларини ва буюмларини текширишди. Куч ҳодимлари вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.

22

Текширув ёпилиш маросими олдидан портловчи моддалар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида олиб борилган. Шубҳали ашё топилмаган.

Кўчманчилар ўйинларини намойиш этиш учун 35 ўлканинг 487 мухбири иш олиб борди.

Ўйиннинг ёпилиш маросимида франциялик Ottawan дуэти куйлайди

Кўчманчилар ўйининг ёпилиш маросимида куйлаш учун франциялик Ottawan дуэти Қирғизистонга учиб келди.

Сурат: worldnomadgames.com
Сурат: worldnomadgames.com

Гуруҳ сардори Жан-Батист Патрик бундай катта миқёсдаги врқеада иштирок этганидан қувончдалигини ЖКЎ матбуот марказига берган интервьюсида таъкилаб ўтди.

«Мен Қирғизистонда кўп марта бўлганман ва бу ерга келиш менга ёқади. Ўзгача табиат, тоғлар ва сизларнинг халқингиз. Жунё кўчманчилар ўйинларига келсак, мен тадбирга яхши муносабатдаман. Бундай катта тадбирга гувоз бўлишнинг ўзи қувончли», — деди у.

Ёпилиш маросимида Ottawan гуруҳидан ташқари маҳаллий ва чет ўлкалик артислар: «А’Студио» гуруҳининг собиқ қўшиқчиси Полина Гриффис, «Город 312», Қозоғистоннинг «Аюми» (Ayumi) гуруҳи концерт қўйишади.

Муаллиф: Каминат Имирханова