Юк ташувчи автомашиналарнинг тўқнашиши сабабли Бишкек-Ўш автойўли ёпилди

1112

Бишкек-Ўш йўлидаги автоҳалокат 8-сентябрда эрталаб содир бўлди. Икки юк ташувчи машинанинг тўқнашиши натижасида йўл ёпилди. ФҲМнинг маълумотига кўра, воқеада ҳалок бўлганлар йўқ, бир одам жароҳатланган.

59161-hd_

Бишкек-Ўш автойўлининг 402-километрида катта юк ташувчи «MAN» ва «Howo» русумидаги автомашина тўқнашиб, йўл ҳалокати содир бўлди.

59155-700

ФҲМнинг билдиришича, ўлим рўйҳатга олинмаган, бироқ Бишкек-Ўш автойўли синиқларнинг ва тўкилган мазут сабабли ёпилди.

59159-700

ФҲМнинг жанубий ҳудуд бўйича матбуот маркази ходими Мухаммед Сваров қутқарувчилар воқеа бўлган жойга эрталаб соат 8да чиқиб кетишганини Kloop.kgга билдирди.

59168-700

«Бир жабрланувчи бор, у касалхонага етказилган. Бироқ аҳволи хозирча номаълум. Қутқарувчилар автомашинани олиб ташлашди, бироқ йўл ҳамон ёпиқ», — деди у.

59169-700

ФҲМнинг бош бошқармаси котиби Эльмира Шерипова, Kloop.kgга тўқнашув сабабини милиция текширишини айтди.

59156-700

«Ҳозирда воқеа бўлган жойда бизнинг ҳодимлар бор. Улар биринчилардан бўлиб воқеа бўлган жойга бориб, жароҳатланган ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган. Ҳозир бизнинг ходимлар йўлни тозалаш ишлари олиб боришмоқда. Ҳозирча йўл ёпиқ, қачон тозалаб битилгандагина биз билдира оламиз», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: АКИпресс