«Китоб айирбошлаш». Ўшда қандай қилиб китоб етишмовчилиги билан курашилмоқда

857

Ўшнинг ёшлар комитети «Китоб айирбошлаш» акциясини уюштирди. У ўқувчилар орасида китоб алмаштиришни режалаштирган. Ҳозир Ўш мактабларининг 72 фоизида китоблар етишмайди.

Бу акция 5 сентябрда бўлди. Тадбир иштирокчилари 1000га яқин китобни алмаштиришга эришишди. Махсус арзонлатишлар билан 300 китоб сотилди.

Ўшнинг ёшлар комитетининг раҳбари Суйўрбек Аманалиев Kloop.kgга акциянинг асосий мақсади — юқори синфлар фойдаланган китобларни қуйи синфларга бериш эканлигини айтди. Шу усул билан мактаблардаги китоб етишмовчилигини камайтирамиз деб режалаштиришмоқда.

«Ўқувчилар келиб, фойдаланган китобларини сотувга қўйишлари ёки бошқа китобга алмаштириб кетишлари мумкин. Биз бу акция одатга айланишини хоҳлаймиз. Буни ҳар йили ўқув йилининг бошида уюштирсак деган режаларимиз бор», — деди Аманалиев.

Тадбирни Ўшнинг биринчи вице-мэри Замирбек Асқаров қўллади. У бу акцияга ўқувчиларгина эмас, талабаларнинг, ўқитувчиларнинг иштирок этишини таклиф қилди.

«Бу тадбирни ҳар ойда уюштириш керак. Бу акцияга ўқитувчилар, ўқув юртларининг етакчилари иштирок этишсин. Биз ҳам китоблар билангина эмас, ўзимизнинг билимимиз билан ҳам алмашиб туришимиз керак», — деди Асқаров.

Акция иштирокчиси Санатбек Зарипбек ўғли бундай тадбирлар шаҳарликларнинг пулини тежашга ёрдам беради деб ҳисоблайди.

«Мен ўқилган китобларни олиб келиб янгисига алмаштирди. Агар акция тез-тез бўлиб турса, унда янги китоб сотиб олишни ҳам кераги йўқ, алмаштиришга имконият бор», — деди у.

Бундан кейин «Китоб айирбошлаш» акцияси мактабларда ва ўқув юртларида ҳам бўлади.

600 миллион сом керак

Ўшнинг билим бериш бошқармасининг маълумотига кўра, мактабларнинг 72 фоизида китоблар етишмайди. Китоб танқислиги бутун давлатимизга тегишли масала эканлигини фан ва таълим министирлиги бир қанча марта таъкидлаган.

Қирғизистондаги барча мактабларни китоб билан тўлиқ таъминлашга 600 миллион сом керак. Бироқ давлат ғазнасидан янги китобларни сотиб олишга беш марта кам маблағ ажратилган.

Август ойида фан ва таълим министирлиги Қирғизистоннинг айрим мактабларига ҳар бир китоб учун 15 сомлик ижара ҳақини олиб келишни таклиф қилган. Ижара ҳақи бошланғич синфларнинг янги китобларидангина олинади.

«Бу Қирғизистоннинг айрим мактаблари учунгина синов дастури бўлиб ҳисобланади. Бундай ижара тизими ҳозир амалга оширилмоқда. Синов лойиҳасининг рўйҳатини Бишкекнинг айрим мактаблари, Чуй, Жалолобод вилоятларининг айрим мактаблари ташкил қилади», — деб ведомстводан билдиришди.

Ҳақ тўлашдан кўп фарзандли ва кам таъминланган оилалар, бир ёки икки ота-онаси ҳам 1-2-гуруҳ ногирони бўлса, ҳарбийга мажбурийларнинг оиласи, хуқуқни ҳимоя қилиш ходимларининг, етим болалар ва махсус мактабларда ёки мактаб-интернатида ўқиган ўқувчилар озод қилинади.

«Китобларнинг ижара тизими амалга оширилган мактабларда ўқувчиларнинг 90 фоизи китб билан таъминланган. Оддий мактабларнинг 70 фоизигина. Биз ҳозир бу лойиҳани оддий кўриб чиқмоқдамиз, бизнинг тахминимиз бўйича 2017-2018-йиллардаги ўқув йилида старт олади. Албатта биз жамоатчилик фикрини ва имкониятини ҳисобга оламиз», — деб матбуот марказидан билдиришди.

Ҳозир фан ва таълим министирлиги ўрта мактаб ўқувчиларининг ёрдам пуллари етишмаслигини ҳал қилишмоқда. Китобларнинг электрон турини интернетга очиқ турда жойлаштириш, китоб нашр қилишга инвесторларни жалб қилиш, китобларни очиқ сотиш режалаштирилмоқда.

Муаллифлар: Дастан Умоттегин, Сезим Каныбекова

Видео: Азат Рузиев, Дастан Умоттегин