Cурат: Кўпкари бўйича финал учрашувида Қирғизистон Қозоғистонни қандай енгди

1131

Халқаро кўчманчилар ўйинларида Қирғизистоннинг кўпкари бўйича жамоаси финалда Қозоғистон жамоасини 15:3 ҳисобида ютиб олиб, олтин медалга эга бўлди.

1 2 3

Кўпкари бўйича финал мусобақаси халқаро кўчманчилар ўйинларининг ёпилиш куни 8 сентябрда Чолпон-Ата шаҳридаги от майдонида бўлиб ўтди. Қирғизистон терма жамоаси бу майдонда Қозоғистон терма жамоаси билан учрашди.

4 5 6

Ўйиннинг биринчи қисмида қирғизистонликлар ўйин ҳисобини очиб, рақибларига нисбатан ҳужумга ўта бошлашди. Биринчи бўлим 7:1 ҳисобида Қирғизистон жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

7 8

Иккинчи бўлимда қирғизистонликлар уч балл тўплаган бўлса, қозоғистонликлар 2 баллга эга бўлишди.

9 10

Учинчи бўлимда қирғизистонликлар қозоғистонликларга бирорта ҳам балл олишга имкон бермай, аксинча уларнинг тойқозонига (дарвоза) 5 марта улоқ ташлашди.

img_1451 img_1458

Ўйин якунида Қирғизистон спортчилари 15:3 ҳисобида ғолиб бўлиб, терма жамоа олтин медалга ва 3,5 миллион сомга эга бўлди.

img_1451 img_1458

Иккинчи ўринга Қозоғистон, учинчи ўринга Хитой эга бўлди.

14 15

Кўпкари — бу қирғизлларнинг ва Марказий Осиё ўлкаларининг миллий ўйини.

16 17

Ўйинга 12 отлиқдан ташкил топган икки жамоа иштирок этади. Бироқ далага ҳар бир жамоадан биттадан иштирокчи чиқади. Уларни ва отларни алмаштириб турса бўлади.

img_1421 img_1423

Ўйин уч бўлим ва 20 дақиқадан ташкил топган. Ўйиннинг мақсади — улоққа (33 килограммга чейинки чыныгы, же муляж болушу мүмкүн) эга бўлиш ва уни рақибларидан 3,6 метр диаметрдаги ойқозонга улоқтириш. Улоқни жамоадошлари билан биргаликда дарвозага етказса ҳам бўлади.

img_1401 img_1406

Рақибларига ва уларнинг отларига нисбатан куч ишлатиш таъқиқланади. Қоида бузган ўйинчини «кара мами» (жарима майдони)га икки дақиқага ўйиндан четлатиб ёки ўйин майдонидан чиқариб юборилади.

00 0

Муаллиф: Бегайим Исаева

Сурат: Светлана Зеленская