Қирғизистон қизлари нобуд бўлган босмахона мудирининг устидан суд иши. Нималар маълум?

776

Москвадаги нашриёт эгаси Сергей Москвин икки ойга тергов қамоғига қамалган. Унинг цехида август ойининг оҳирида ёнғин чиқиб, 17 одам ҳалок бўлган. Унинг ичидан 14и қирғизистонлик қизлар бўлган.

«Печатный экспресс» босмахонасининг бош директори Сергей Москвин икки ойга тергов қамоғига киритилган. Унинг адвокати Елена Звездина Москвинни айбдор деб ҳисобламайди ва жазони уй қамоғигача енгиллатишни талаб қилмоқда. Адвокат Москвин ўз гуноҳини сезиб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация тўлаётганини эсга олишни илтимос қилди.

Звездина нашриёт ўз ишини давом эттиришини талаб қилди. Унинг сўзларига кўра, компания ёнғин қарши хизматининг барча талабларини бажарган, ишчиларга «вақти билан лойиқ» ҳақ тўлаб турган.

Адвокат 17 одамнинг ўлими — бу "инсон фактори" деб ҳисоблайди. Сабаби унинг фикрига кўра, нашриёт ишчилари бинонинг деразасидан чиқиб кетишса бўларди. «Ёнғин сигнали ишлаган, нима учун 17 одам кийимларини алмаштиришга қарор қилишган ва идоранинг уч очиқ турган деразасидан чиқиб кетиш ҳаракатини қилишмаган — тушунарсиз. Мен хуқуқий томондан Москвиннинг айби йўқ деб ҳисоблайман», — деб айтган Звездина.

Нима учун нашриёт мудиринигина судлашмоқда, агарда техник хавфсизликка ўша вақтда таътилда юрган инженер Антон Яцков жавоб бериши керак бўлган бўлса деб адвокатнинг боши қотган.

Москвин ҳукуматга ўзи бориб, ёнғин бўйича айбини тан олди. Нашриёт бош инженери Антон Яцков ҳамон қидирувда. Тергов комитети уларга «ёнғин чиқиш талабларини бузиш, икки ёки ундан кўп одамнинг ўлимига йўл қўйилган» (Россия Федерацияси жиноят ва жазо кодексининг 219-моддаси) деган айб қўйилган.

Айбланувчилар беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум бўлиш хавфи остида турибди. Адвокатнинг талаби бўйича Москвин Москва шаҳар судига қамоқни уй қамоғига алмаштириш бўйича мурожаат қилади.

ОАВ адвокат позициясига қарши. «Московский комсомолец» маълумоти бўйича нашриёт ишчилари «қул каби муносабат» қилинади. Оз маош тўланади, у ҳам ўз вақтида эмас деб арзланишган. «МК» нашриётда шу йил баҳаорда ҳам ёнғин бўлган, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини сақлаш бўйича талаблар 2012-йили чиққан деб ёзади. «Комсомольская правда» газетаси ФҲМнинг Москва бўйича бош бошқармаси вакилининг маълумотига таяниб ёзишича, ҳалок бўлганлар бинода қамалиб чиқолмай қолишган, уларни олиб чиқиш учун деворни бузишга тўғри келган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева