Ўзбекистон Унгар-Тоғдаги радиорелей бекатининг тўрт инженерини Қирғизистонга ўтказиб берди. Бу бўйича Жалолобод вилоят ИИБнинг билдирувига таяниб “Азаттык” радиоси маълум қилди.
Бекатнинг ишчилари 24 августда қўлга олинган эди. Шундан бери Қирғизистон билан Ўзбекистон томонларининг бир неча марта олиб борилган сўзлашувларидан кейин қўйиб юборилган.
“Азаттык” маълумотига кўра, Ўзбекистон томон Орто-Токой сув омборининг қоравулларига алмашишни талаб қилган, бироқ ҳозирча Қирғизистоннинг бунга рози ёки қаршилиги номаълум.
Қирғизистон 13 августда Олабуқа районида чегарани бузгани учун Ўзбекистоннинг милициясини ушлаган. Ундан кейин Ўзбекистон милиционерлари Унгар-Тоғдаги «Кербен» радиорелей бекатининг тўрт инженерини ушлаб кетишган.
Ушлаб кетилган инженерлар Урманов, Бердалиев, Ташматов ва Усупбаев Ўзбекистонинг Янгиқўрғон милиция бўлимига етказилган.
Ўзбекистон чегара хизмати Қирғизистон фуқароларини ушлаб кетишини «Ўзбекистон ИИМи махсус операция олиб бораётган вақтда Қирғизистон фуқаролари уларнинг ҳудудида ноқонуний юрганлиги» билан тушунтирди.
Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, инженерларни ушлаб кетиш «асоссиз», сабаби воқеа бўлган Унгар-Тоғ баҳсли ҳудуд ҳисобланади.
Чегара масаласи бўйича вице-премьер-министр Жениш Разаков 6-сентябрда билдиришича, қирғизистонликларнинг қамалиши — ноқонуний бундан ташқари Ўзбекистон томон қўлга олинганларга адвокатлар гуруҳини киритмаган. Инженерларни ушлаб кетгандан кейин Қирғизистонда одам ўғирлаш бўйича жиноий иш очилган.
Унгар-Тоғдаги вазият 22-августда Ўзбекистон милициясининг етти ходими туширилгандан кейин ўзгарди.
Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, тоққа вақти-вақти билан кузатувчилар таркиби алмаштирилиб, озиқ-овқат олиш келиш учун ўзбекистоннинг вертолёти қўнмоқда. Милиция ходимларининг сони ортиб 20 кишига етган.
Муаллиф: Анна Капушенко
Сурат: Knews