КСДП фракцияси Унгар-Тоғдаги вазиятни ёпиқ эшик ортида муҳокама қилди

794

КСДП фракцияси мухбирларни  Унгар-Тоо масаласини, Конституцияга ўзгартириш киритишни ва Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оиласига ёрдам беришни муҳокамасига чақирган. Йиғин очиқ ўтган, бироқ якунида бирорта ҳам мухбирни киритмаган, муҳокамадаги масалаларни айримларини бошқа кунга жилдиришди.

КСДП фракциясининг депутатлари айтилган уч масалани муҳокама қилиш ўрнига фақатгина Ўзбекистон билан чегарада бўлган, баҳсли ҳудуд дейилган Унгар-Тоғдаги вазият бўйича муҳокама қилишди.

Вице-премьер-министр Жениш Разаков чегара масаласини ёпиқ турда муҳокама қилишни таклиф қилди. Фракция уни қўллади, биргина депутат Жанар Акаев қарши чиқди.

«Агар бу масалани ёпиқ турда қарасак, бошқалар вазият жуда жиддий экан деб ўйлайди», – деди Акаев.

Мажлисдан кейин КСДП фракциясининг лидери Иса Ўмуруклов журналислар олидига чиқиб, йиғинни ёпиқ ўтганлигини, «кўпчиликка билдиришнинг кераги йўқ» масалалар бўлганлиги билан изоҳлади.

«Сабаби сўзлашув жараёни дегани — бу сўзлашув жараёни. Биз учун энг асосийси натижа», — деди Иса Ўмуркулов.

Унинг қўшимча қилишича, Конституцияга ўзгартириш бўйича муҳокамани фракция бошқа кунга жилдирди.

Журналислар Ўмурқуловдан кейинги мажлисни очиқ турда ўтказишни илтимос қилишди.

«Бугун тушунмовчиликлар бўлди, учинчи масала Конституция бўйича бўлади деб айтганлари сабабли икки соат кутиб турдик», — деди журналистларнинг бири.

Ўмүркулов бу уларнинг «айби» эканлигини тан олиб, биринчи масалани муҳокама қилгандан кейин журналистларни киритиш керак эди деб таъкидлади.

Сурат ҳамда видео: Азат Рузиев