Қирғизистон Рио-2016да: Курашчи Лазарев 1/8 финалда мағлубиятга учради

695

Қирғиз курашчиси Айаал Лазарев Рио-де-Жанейрода ўтаётган Олимпиада ўйинларида 125 килограммгача вазндагиларнинг орасида эркин курашда мусобақалашиб,  ⅛ финалда енгилиб қолди.

Лазаревнинг ⅛ финалдаги рақибиб бўлиб Европанинг амалдаги чемпиони польшалик Роберт Баран чиқди.

Баробар ушлашда Лазарев илк уч дақиқада бир балл тўплашга эришди.

Қирғизистонлик спортчи иккинчи учинчи дақиқалик ушлашнинг ўртасига қадар имкониятни бой бермай турди. Кейин польшалик курашчи ҳисобни тенглаб, шундан сўнг Лазаревнинг хатосидан фойдаланиб, ҳисобни ўз фойдасига ошириб олди.

Польшалик спортчи умумий ҳисобда 5:1 ҳисоб билан ғалаба қозонди.

Агар Баран финалга чиқса, Лазарев бронза медал учун куч синашишга имкон олар эди. Лекин польшалик чорак финалда америкалик Тервел Длагневдан енгилиб қолди.

Эртага 21 августда сўнги олимпиада мусобақаси кунида Қирғизистоннинг икки спортчиси чиқади: курашчи Магомед Мусаев билан енгил атлетчи Илья Тяпкин.

Муаллиф: Каминат Имирханова