Видео: Бишкекнинг янги деворлари "шовқин қайтаргичми" ёки потемкин қишлоқларими?

728

Бишкек ҳукумати айрим марказий кўчалар бўйлаб “шовқин қайтариш” учун деворлар ўрнатишди. Бироқ ижтимоий тармоқ қўлланувчиларининг фикрича, тўсиқлар МДҲ давлатлари саммитининг олдида шаҳарнинг ёқимсиз ерларини яшириш мақсадида ўрнатилмоқда.

Бишкек шаҳрининг мэри Албек Ибраимов 15 августда МДҲ давлатлари раҳбарларининг учрашувига ҳамда Қирғизистон Мустақиллигини нишонлаш арафасида “шовқин қайтарма” тўсиқларни ўрнатишни буюрди.

Тўсиқлар “Манас” ҳаво майдонининг йўлини бўйлаб ўрнатилмоқда, бундан ташқари Жибек-Жолу кўчасидан бориб  Фучик кўчасидан тортиб ғарбий автовокзалга қадар ўрнатилмоқда.

Мэриянинг маълумоти бўйича, бу тўсиқлар “мазкур кўчалар яшовчиларининг қулай яшашига, тўсиқларнинг юришга яроқли қисмини янгилаш ҳамда пиёдаларнинг хавфсизлиги учун” ўрнатилмоқда.

Бишкек мэриясининг қошидаги капитал қурилиш бўлимининг раҳбари Бурул Жумаканова йўлларга узинасидан деворларни ўрнатиш августнинг сўнгигача бутишини Kloop.kgга берган интервьюсида айтди.

“Спутник” ахборот агентлигининг маълумотича, деворлар 20 миллион сомга бутади. Деворларни ўрнатиш билан тендернинг натижасига кўра уч ширкат — ОсОО  “Антенор”, АО “Жумгал Суу Курулуш” ҳамда АО “АлЭрУн Групп” шуғулланади.

“Потёмкин қишлоғими”?

Аммо “Фэйсбук”нинг қўлланувчилари “шовқин тўсувчилар”нинг аҳоли хавфсизлиги учун қўйилганлигидан шубҳа қилмоқда. Уларнинг фикрича тўсиқлар МДҲ давлатлари саммитига келувчи делегациядан шаҳарнинг кўримсиз ерларини яшириш учун ўрнатилмоқда.

Бу деворлар аэропортдан чиққанда шаҳарнинг обод кўриниб туриши учун эски уйларнинг нураган деворларини яшириб туради”, — деб ҳисоблайди қўлланувчи Азамат Бозоев.

“Бу  “овоз қайтаргичлар” давлат раҳбарларининг кортежларидан уятли ер уйларни яшириб туради... Шунчаки “хўжакўрсинми”? Йўқ, нима деяпсизлар! Биз йўллардан шовқинларни тўсиб, аҳолинининг ташвишини қилаяпмиз...”  киноя қилади қўлланувчи Владимир Мозгунов.

Муаллиф: Александра Титова