Рио-2016: Бронза медалидан маҳрум қилинган Артиқов допинг ҳақидаги айбловларга эътироз билдиради

799

Допинг сабабидан бронза медалидан маҳрум бўлган қирғиз штангачиси Иззат Артиқов кучайтирувчи қўлланмаганини исботлайди.

Артиқов Kloop.kgга берган интервьюсида, допингни деб бронза медалидан ажраб қолишига ишонмаслигини айтди. Қирғизистонлик 69 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги оғир атлетика бўйича давлатга медал олиб келган ёлғиз спортчи.

“Бундай бўлиши мумкин эмас. Мен ҳозир Токтогулдаман, мен бу ҳақда кечагина эшитдим. Ҳозир шаҳарга кетаяпман. Мураббий қўнғироқ қилиб, гаплашиш учун чақирди. Мен яна бир марта айтаман, бундай бўлиши мумкин эмас” , — деди у.

Артиқовнинг айтишича, у допинг қўлланмаган.  У ўз сўзида уни медалидан ажратиб, олимпиададан четлатган Спорт арбитражи судининг қарорига эътироз билдиришини қилишини айтди.

“Мен мусобақадан кейин анализ топширганман. Кеча менга медал бекор қилинганини айтишди. Мен допинг қўлланмаганимни исботлайман. Мен бу ишни қандай қилиб ўз ҳолича қолдира оламан? Бундай бўлиши ҳеч ҳам мумкин эмас. Аёлим ҳам кеча эшитиб шок бўлиб қолди”, — деди у.

Миллий олимпиада комитетиннг (МОК) матбуот марказининг ходими Айсулуу Маратова қирғиз делегацияси ҳозирда Рио-де-Жанейрода бўлганлиги учун идора ҳозирча ҳеч нарса айта олмаслигини Kloop.kgге билдирди.

“Улар бизга ҳозирча ҳеч қандай топшириқ беришмади. Артиқов бўйича янгиликлардан эшитдик” , — деп айтишди МОКдан.

Спорт арбитраж суди 18 августда допинг-тестнинг натижаси боис қирғиз оғир атлетчиси Иззат Артиқовни бронза медалини бекор қилиш қарорини қабул қилди.

Унинг тестидан таъқиқланган стрихнин моддаси аниқланган.

“Унинг медали бекор қилиниб, у Рио-2016 Олимпиада ўйинларидан четлатилди ҳамда унинг лицензияси тортиб олинди”, — дейилади суднинг матбуот баёнотида.

Спортчига нисбатан бундан кейинги қарорларни Оғир атлетика бўйича халқаро федерация қабул қилади.

Муаллифлар: Айдана Канатбек, Александра Титова