Бишкек: Олти ёшли бола пиёдалар ўтиш йўлида автохалокатдан вафот этди

814

Бишкекнинг марказида йўловчилар ўтувчи қисмдан онаси билан ўтиб бораётган олти ёшдаги болани ҳайдовчи уриб кетиб, норасида икки соатдан кейин касалхонада жон берган.

Йўл халокати 18 августда Айтматов (Манас) проспектида бўлган. Боласи билан йўлдан ўз чироғи билан ўтаётган онасини “Тойота Приус” автомобилининг 23 ёшдаги аёл ҳайдовчиси уриб кетган.

Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, онаси боласи билан Айтматов проспектидан ўтаётганда, Токтогул кўчасидан катта тезликда бурилиб чиққан автомобил уларни уриб кетган. Онаси йўлнинг чеккасига сурилиб, бола ғилдиракнинг остида қолган.

Бола касалхонага етказилиб, икки соатдан кейин олган жароҳатидан халок бўлган, онасининг бадани эса шилиниб, эзилган.

“Бола оғир жароҳат олиб, яшаш имкони бўлмаган. Олти ёшдаги норасида касалхонага келгандан икки соатдан кейин жон берди. Онасига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, ундан сўнг у уйига қайтарилди”, — деди Kloop.kgга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан.

Патрул милицияси бошқармасининг матбуот котиби Таалай Бугубаевнинг айтишича, йўл халокати ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабабидан юз берган.

“Ҳайдовчига йўл хавфсизлик қоидасини бузганлиги учун жиноий иш қўзғалди. Ҳозирда ҳайдовчи қиз вақтинчалик қамоқхонага киргизилди”, — деди у.

Ҳайдовчига 281-модданинг 2-бандини асосида жиноий иш қўзғалган. Мазкур моддага кўра, айбланувчи уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Муаллиф: Алтинай Обосканова
Сурат: АКИпресс