Қирғизистон Рио-2016да: Курашчи Мусаев чорак финалда енгилиб қолди

756

Қирғиз курашчиси Магомед Мусаев Рио-де-Жанейрода ўтаётган Олимпиада ўйинларида 97 килограммгача бўлган вазндагиларнинг орасида эркин курашиш бўйича куч синашиб, чорак финалда енгилиб қолди.

Чорак финалда Мусаев украиналик Валерий Андрейцев билан куч синашиб, 2:5 ҳисобида мағлубиятга учради.  Андрейцев Лондон олимпиада ўйинларидаги кумуш соврин эгаси.

Мусобақанинг биринчи ярми қирғиз спортчисининг фойдасига 2:0 билан якунланган. Иккинчи уч дақиқанинг ўртасида  Андрейцев 3 балл тўплаб, олдига чиқиб олди.

Кейин украин спортчиси тиззасидан жароҳатланиб кўп вақт гиламдан тура олмай, унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Мусобақани давом эттириб Андрейцев яна 2 балл тўплаб, финалга ўтиб кетди.

агар Андрейцев финалга чиқса, Мусаев бронза соврини учун куч синашар эди. Аммо ярим финалда украин спортчиси озарбайжонлик  Хетаг Газюмовдан енгилиб қолди.

⅛ финалда Мусаевнинг рақиби монгол Доржханд Худербулга бўлган.Қирғиз спортчиси ишончли турда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Магомед Мусаев — Осиёнинг 2012 йилги чемпиони, шунингдек мазкур турнирнинг 2016 йилги кумуш соврини соҳиби.

Муаллиф: Каминат Имирханова