Давлат спорт агентлиги допинг тўғрисида Артиқовнинг медалидан ажрагунга қадар билган

842

Оғир атлетчи Иззат Артиқов ва унинг мураббийи Олимпиада вақтида допинг истеъмол қилинганини инкор этишмоқда. Давлат спорт агентлиги суднинг қарорига қадар допинг борасидаги муаммони билганлигини айтди.

Артиқовдан синов сифатида 9 августда мусобақадан кейин анализ олишган. Бу ҳақда давлат спорт агентлигининг директори Канат Аманкулов “Озодлик”нинг қирғиз хизматига берган интервьюсида айтган.

Унинг айтишича, уч кундан кейин қирғиз спортчисига унинг биринчи “А” пробаси манфий натижа берганлигини, ундан таъқиқланган стрихнин моддаси топилганини айтишган. Экспертизанинг хулосаси эълон қилингандан сўнг Қирғизистоннинг спорт делегацияси тестнинг ишончлилигига амин бўлиш учун иккинчи синов туридаги “В” пробасининг очиб кўрсатишни илтимос қилишган.

“15 август куни тунда Халқаро олимпиада комитети манфий натижа берган “А” ва “В” тестининг ҳужжатларини Халқаро спорт арбитражига берган.  18 августда Бразилиянинг соати бўйича 13:00да биз Халқаро спорт арбитражининг расмий қарорини олдик — Артиқовни медалидан ажратишди”  — деб айтди Аманкулов.

У Артиковга нисбатан дисциплинар жазони Халқаро оғир атлетика бўйича федерацияси қабул қилишини қўшимча қилди. Миллий олимпиада комитети вакилларидан ҳамда давлат агентлигидан ташкил топган комиссия ишнинг барча жиҳатини текшириб чиқади.

Қирғизистоннинг оғир атлетика бўйича федерацияси Спорт арбитражи судининг қароридан шикоят қилади ва Бутун жаҳон допингга қарши агентликка (WADA) қайта анализ топширишни илтимос қилиб хат ёзади.

“Чучуқ еб, Flash ичиб”

Қирғизистон оғир атлетчиси допинг қўлланганини рад қилиб, Спорт арбитражи судининг қарорига, уни Қирғизистоннинг Олимпиада ўйинларида олган ёлғиз бронза медалидан ажратганлиги учун шикоят қилишини айтди.

Спортчининг мураббийи Усонкан Майназаров ҳам шогирдининг допинг қўлланганини инкор қилмоқда.  Унинг айтишича, Артиқов “диета қилмаган, чучуқ ва икра еган, аминокислоталарни ҳамда поливитаминларни қўлланган, Flash энергетика ичимлигини ичган”.

У қирғизистонлик штангачининг медалидан ажраши  — бу Артиқовдан кейинги бронза медалга бир қадам етмай қолган колмбиялик спортчининг “ўйини” деб ҳисоблайди.

“Биз Колумбиянинг қандайдир бир ўйини бор деб ўйлаймиз.  Француз текшириш кераклигини айта бошлади. Бунинг бари ёлғон.  Агар, Иззат допинг қўлланган бўлса, унда стероидлар топилган бўларди, у билан бирга россиялик ҳамда бошқа штангачиларни ушлашади. Бу ерда эса қандайдир бир стрихнин, қандайдир бир оғу, бунақасини биринчи эшитишим”, —дейди Майназаров.

Пробадаги стрихнин

Спорт арбитраж суди 18 августда допинг-тестнинг манфий натижа бергани учун қирғиз оғир атлетчиси Иззат Артиқовни бронза медалини бекор қилиш қарорини қабул қилди.  Унинг тестидан таъқиланган стрихнин моддаси аниқланган.

Мавзуга оид: Артиқовни бронзадан айирган стрихнин ўзи қандай модда?

Бу модда заҳарли ва уни тарқатиш таъқиқланган. Бироқ даво ўлчамида фойдаланидган ҳолатда қизитувчи таъсирга эга — кўриш, нафас олиш, эшитиш ҳамда сезиш ҳисларини кучайтириб, юрак мушакларини ҳамда танани қувватлантиради. Қирғизистонлик спортчи 69 килограмм вазнда куч синашган.  У кўтарган умумий оғирлик 339 килограммни ташкил қилиб, унга кучли учликка кириши имконини берган. Олтинни хитой спортчиси Ши Жиенг, кумушни туркиялик Данияр Исмаилов олган.

Аввалроқ франциялик оғир алтетчи Бернардин Кингу Матам Олимпиадада 7-ўринни олиб, олдинги беш ўринни олган ўз рақибларининг ҳақлигидан гумон қилган. Агар “адолатли кураш” бўлганда совринли ўринларни олардим деб ишонган.  Артиқов буни “шунчаки кўролмаслик” деб атаган.

Муаллиф: Айдана Канатбек