Сурат: Брендлар донорликни қўллаш учун ўз номларининг харфларини ўчиришмоқда

844

#MissingType ижтимоий кампанияси брендларнинг номидан, исмлардан ҳамда логолардан О, А ва В харфларини олиб ташлаб, натижалар билан ижтимоий тармоқларда бўлишига тарғиб қилинмоқда. Флешмоб қон донорларини жалб қилиш учун ўтказилмоқда.

 

 

Буюк Британиядаги қон ҳамда орган ўтказиш миллий маркази қон донорлари сонининг озлиги муаммосига жамият эътиборини буриш учун ижтимоий тармоқларда флэшмоб бошлади. Акциянинг ташаббусчилари жаҳон брендларининг номларидан ҳамда одамлар исмларидан “А”, “В” ҳамда “О” харфларини олиб ташлашга тарғиб қилмоқда.

Бу харфлар қон гуруҳларини англатади. О — биринчи гуруҳ, А — иккинчи, В — учинчи, АВ — тўртинчи. Тегишли харфларни ўчириб ташлаш билан тадбир ташаббусчилари ташкилотларни ўша гуруҳдаги қон донорига айланишини исташади.

Акциянинг уюштирувчилари ҳар қандай сабабларга кўра қон бермай қолганларнинг ўрнини тўлиқлаш учун 200 мингга яқин янги донорлар керак эканини билдиришди. Буюк Британиядаги қон берганларнинг сони 2015 йилга нисбатан тўрт баробарга қисқарган.

Флэшмоб икки йилдирки ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили акция Англиядан ҳамда  Уельсдан 30 мингга яқин янги донорларни ўзига жалб қилган. Бу йил тадбир Буюк Британиянинг чегарасидан чиқиб, уни 21 давлатнинг ташкилотлари қўллаган. Ҳозирда кампания дунёнинг миллиондан ошиқ аҳолисини ўз ичига олди. Флэшмоб 21 августга қадар давом этади.

Акция танқидлардан ҳоли бўлмади  — флэшмоб гейлерга жинсий алоқада бўлгандан 12 ойгача донор бўлишни таъқиқлади. ВВС Соғлиқ департаменти таъқиқни қайта кўриб чиқилишини билдиргани ҳақида ёзиб чиқди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, даромади юқори бўлган давлатларда 1000 одамдан 33 нафари қон беради, ўрта даромадли давлатларда  — 1000 кишидан 11и, оз даромадли давлатларда эса — 1000 кишидан 4 нафари қон топширади.

Муаллиф: Анастация Шевцова