Amnesty: 2011 йилдан бери Сурия қамоқларида 18 мингга яқин одам ўлган

858

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининиг маълумотга кўра, 2011 йилдан 2015 йигача бўлган оралиқда Суриянинг қамоқхоналрида қийноқлардан ўлганларнинг сони деярлик 18 мингни ташкил қилади.

“Amnesty”нинг баёнотида қийноқлар қурбони бўлган 65 одамнинг кшрсатмаси билан қамоқхонадаги минглаган одамнинг қийноқларга дучор бўлгани ҳаиқда айтилади. Улар турмаларнинг тўлиб тошганинидан тортиб қамоқ камераларидаги ўликларгача айтиб беришган.

Аввал судланганлар “Amnesty”га қийноқлар турмага тушган биринчи кунданоқ бошланганини, уларни метал ва бошқа учли буюмлар билан калтаклашагини айтиб беришган. Ундан кейин назорат судланган аёлларни зўрлаш билан давом этган.

“Улар бизга хайвонлар каби муомала қилишарди. Улар одамларни имкон қадар одамликдан чиқаришни исташарди. Мен ҳеч қачон одамлар шунчалик паст даражага тушиб қолади деб ўйламаган эдим. Улар ҳеч қандай қийинчиликсиз бизни ўша ерда ўлдириб қўйиши ҳам мумкин эди”, — деб айтди Хам шаҳрига яқин ердан судланган авдокат Самер.

Яна бир судланган Зияд (ред. — исми ўзгартирилди) пойтахт вақтинчалик сақлаш жойида вентиляция тизими иштамай қолгандан кейин бир кунда етти киши ўлиб қолганини айтиб берган.

“Улар бизнинг кимимиз тирик, кимимиз ўлик эканимизни билиш мақсадида бизни калтаклай бошлади”, — деб айтган у “Amnesty”га.

Amnesty бошқа халқаро ташкилотларни Суриянинг қамоқларидаги қийноқларни тўхтатишга ҳамда қамоқдан ярадор бўлганларга ёрдам қилишга тарғиб қилди.

Баёнотга кўра, Суриянинг ҳукумати бир неча бор судланганларни қийноққа солиш ҳақидаги айбловларни инкор қилган.

Суриядаги қуролли тўқнашувлар президент Башар Асаднинг тарафдорлари бўлиб ҳисобланган ҳукумат харбийлари билан муҳолифат ўртасида 2011 йилдан бери давом этиб келади.

Низо сиёсатчи Асадга қарши митингдан кейин бошланиб, муҳолифчилар уни инсонлар ҳуқуқини бузган диктатор деб аташган.

Суриянинг президенти бўлса рақибларини экстремизм ҳамда терроризмда айблаган

Муаллиф: Алтинай Козубекова

Сурат: flickr, Sarah Murray