Рио-2016: Артиқовни бронзадан айирган стрихнин ўзи қандай модда?

1045

Қирғизистон атлетчиси Иззат Артиқовнинг допинг-тестнинг натижасида стрихнин моддасини қўллани айтилиб бронза медали бекор қилинди. У қандай модда ва унга нима учун таъқиқ қўйилган?

Спорт арбитраж судининг 18 августдаги қарорига кўра, қирғизистонлик Иззат Артиқовни Рио олимпиадасидан четлатиш ҳамда унинг бронза медалини бекор қилиш қарори чиқарилган. Бу — Қирғизистон Олимпиада ўйинларидан олган ягона медал.

Артиқовнинг четлатилишига сабаб  допинг-тестнинг манфий натижа берганлиги. Қирғиз спортчисининг пробасидан таъқиқланган стрихнин моддасини топишган.

Стрихнин — нима?

Стрихнин (strychninum) — ўсимликлар туркумига кирувчи ўта кучли мушак тўқималарини қўзғатувчи. У жуда заҳарли, аммо шу билан бирга шифобаҳш хусусиятга ҳам эга. Стрихнин организмдан секин ажрайди, шунинг учун ундан эҳтиётлик билан фойдаланиш керак.

Катта миқдорда организмга киргач бир қанча дақиқа ичида мускуллар қисқариб, қаттиқ қусиш ҳоллари юз беради. Стрихнин қорга аралашган сари тана тиришиб, қисила бошлайди. Мазкур моддани қўллангандан кейин таҳминан ярим соат ичида ўлимга олиб бориши мумкин.

Бироқ илмий китобларда, стрихнин дори миқдорида фойдаланилган ҳолда:

  • кўриш, таъм билиш, эшитиш ҳамда тери сезувчанлигини оширишга таъсир этади;
  • томирларни харакатлантириб ва нафас марказини тетиклаштиради;
  • юрак мушакларини ҳамда танани қувватлантиради;
  • Алмашиш жараёнини тезлатади;
  • Кўзнинг ички парда сезувчанлигини оширади.

Кўпинча спортчилар қўлланган допинг препаратлари кучли таъсир этувчи дорилар сирасига киради.  Улардан қаттиқ касаллик вақтида фойдаланилиб, шифокор кўрсатмаси билан дорихоналарда сотилади.

Допингни қўлланиб-қўлланмагани махсус допинг-тестнинг ёрдами билан аниқланади.

Допинг-назорат спортчи мусобақага чиқиши вақтида ёки мусобақа битиши биланоқ ўтказилади. Артиқовнинг қачон допинг-назоратдан ўтгани бўйича ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Спортчи суднинг қарорига нисбатан ҳозирча фикр билдирмади.

Стрихниндан стимул берувчи сифатида фойдаланишга боғлиқ энг шов-шувли ҳолатлардан бири 2007 йилнинг октябрида бўлган. Америкалик енгил атлетчи Мэрион Жонс Сидней-2000 Олимпиада ўйинларида допинг қўлланганини айтиб, ўз айбини тан олган. Натижада у барча (100 метр, 200 метр ҳамда 4×400 метр эстафетасидан ютиб олган) уч олтин ҳамда икки бронза медалидан айрилган.

Аввалроқ франциялик оғир алтетчи Бернардин Кингу Матам Олимпиадада 7-ўринни олиб, олдинги беш ўринни олган ўз рақибларининг ҳақлигидан гумон қилган. Агар “адолатли кураш” бўлганда совринли ўринларни олардим деб ишонган.  Артиқов буни “шунчаки кўролмаслик” деб атаган.

Қирғизистонлик спортчи 69 килограмм вазнда куч синашган.  У кўтарган умумий оғирлик 339 килограммни ташкил қилиб, унга кучли учликка кириши имконини берган. Олтинни хитой спортчиси Ши Жиенг, кумушни туркиялик Данияр Исмаилов олган.

Муаллиф: Каминат Имирханова