Спорт арбитраж суди допинг-тестнинг манфий натижа бергани учун қирғизистонлик оғир атлетчи Иззат Артиқовнинг бронза медалини бекор қилиш қарорини қабул қилди.
Артиқовнинг допинг сабаб бронза медали бекор қилинди. Бу ҳақда Спорт арбитраж судининг расмий баёнотида билдирилди.
Унинг тестидан таъқиқланган стрихнин моддаси аниқланган.
“Унинг медали бекор қилиниб, у Рио-2016 Олимпиада ўйинларидан четлатилди ҳамда унинг лицензияси тортиб олинди”, — дейилган суднинг матбуот-хатида.
Спортчига нисбатан бундан кейинги қарорларни Оғир атлетика бўйича халқаро федерация қабул қилади.
Қирғизистоннинг миллий терма командасининг бош мураббийи Усонкан Майназаров “Азаттык” радиосига берган интервьюсида Артиқовнинг бронза медалини бекор қилингани бўйича маълумоти йўқлигини айтган.
Қирғизистон спортчиси 69 килограмм вазнда куч синашган. У кўтарган умумий оғирлик 339 килограммни ташкил қилиб, унга кучли учликка кириш имконини берган.
Олтинни хитой спортчиси Ши Жиенг, кумушни туркиялик Данияр Исмаилов олган.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев