Видео: Қирғизистон олимпиада спортчиларини қандай мукофотлайди

869

Риодоги олимпиада ўйинларида муваффақиятли курашган Қирғизистоннинг спортчилари пул мукофотлари олишади.

Рио-де-Жанейрода Олимпиада ўйинлари 5-августда бошлаган. Қирғизистон термасида ҳозирда оғир атлетикадан биргина медаль бор.

Оғир атлетчи Иззат Артиқовга бронза медали учун икки квартира, 3 ярим миллион сом ҳамда умрбодлик 15 минг сомдан стипендия, шунингдек Toyota Corolla автомашинаси берилади.

Иззат Артиқовнинг бош ҳамда ҳусусий мураббийи 875 минг сомдан олишади.

Бешинчи ўринни олган Айсулуу Тинибекова билан Арсен Эралиев 1 миллион сомдан олишади.

Қирғизистоннинг кураш бўйича терма жамоасининг бош мураббийи Нурбек Изабеков 250 минг сом олади.

Дзюдочи Юрий Краковецкий 800 000 сом ҳамда яна икки йил ой сайин 25 минг сомдан олади.

Спортчининг бош ва ҳусусий тренерига 200 000 сомдан.

Дзюдочи Отар Бестаев 9-ўрин учун 15 000 сомдан ой сайин олади.

Енгил атлетчи Дарья Маслова 19-ўрин учун ой сайин 8 000 сомдан олади.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова