"У бизга умид берди". Ижтимоий тармоқларда Тинибековани бронза медал олган қатори мукофотлаш бўйича флешмоб бошланди

707

Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари спортчи Айсулуу Тинибековани Рио олимпиадасида бронза медаль олганлар қатори муокофотлансин деб президентга илтимос билан мурожаат қилмоқда. Тинибекова эркин кураш бўйича бронза совринига бир қадам қолганда уни ўз рақибига олдириб қўйган.

Айсулуу Тинибекова бронза медали учун эркин кураш бўйича 58 килограмм вазнда куч синашиб, хиндистонлик Сакши Маликдан енгилиб 5-ўринни олди. 5-ўрин олганлиги учун давлат 1 миллион сом муокофот беради. Бронза медали учун эса 3,5 миллион сом, уй, автомобил ҳамда умрбод ойига 15 минг сом стипендия берилади.

Журналист Азамат Тинаев ўзининг “Фейсбук” саҳифасида президент Алмазбек Атамбаевга Айсулуу Тинибекова бронза медаль енган қатори мукофотлансин деган илтимос билан мурожаат қилди.

“Майли у Риода учинчи босқичда тўхтаб қолди, бироқ охиригача курашди. У ҳаммага умид бериб, Қирғизистон номусини қандай ҳимоя қилиш кераклигини кўрсатди. У ўзида қандай имкон бўлса барини қирғизистонликларга берди. Келинглар биз ҳам унга қўлимиздан келганича ёрдам берайлик!”  — деб ёзган у.

“Фейсбук” тармоғида бир ярим мингдан ошиқ фойдаланувчи Тинаевнинг постини бўлишган. Изоҳ ёзганларнинг аксарияти бу ғояни қўллашини айтган.

Блоггер Кайрат Бекмамбетов “Фэйсбук”да спортчини қўллаш мақсадида яна бир флешмоб эълон қилди.  У “умид берганлиги” учун Тинибековани махсус “халқ муокофотига” лойиқ кўришга тарғиб қилди.

“Ёмон прецедент

Аммо айримлар бу ташаббусга қўшилмайди ва спортчиларнинг меҳнатига яраша муокофотлаш керак деб ҳисоблайди.

“Бронза олмаса ҳам бронза медаль олган каби мукофотлаш — ёмон прецедент (намуна) ҳамда бошқа спортчиларга салбий намуна. Бошқа йўл билан, масалан 5-ўрин олган каби мукофотласа бўлади”, — дейди Асель Омуракунова.

“Курашишга курашди, бироқ ғалаб қилмади-да. Қандай натижа бўлса, мукофот ҳам шундай бўлиши керак! Кимдир хоҳласа ўз ҳисобидан мукофотлайверсин”, — деб ёзган Нургуль Осмонова.

Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ҳамда спорт бўйича давлат агентлигининг директори Канат Аманкулов “Азаттык” радиосига берган интервьюсида, Тинибекова хатога йўл қўйиб, бронза медални қўлдан чиқариб қўйганини айтган.

Тинибекова эркин кураш бўйича 58 килограммгача бўлганлар орасида биринчи мусобақада бразилиялик  Джойс Сильвани енган. Чорак финалда финляндиялик Петр Оллини ютиб, ярим финалга келганда эса Европанинг чемпиони россиялик Валерия Кобловадан мағлуб бўлган.

Муаллиф: Айдана Канатбек