Сариев ҳукуматни Конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича танқидий фикрларни ёдга олишга чақирди

721

Экс-премьер-министр Темир Сариев очиқ баёнот эълон қилди.  Унда у ташаббусчиларни Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришлар бўйича жамиятдаги танқидий фикрларни ҳамда нуқтаи назарларни ёдга олишга чақирган.

Сариев ўзининг “Фэйсбук” саҳифасида парламент фракцияларининг лидерларига мурожаат қилди. Унда у киргизилувчи ўзгартиришларга боғлиқ барча мулоҳазаларни ёдга олиш кераклигини ёзган.

“Реформани қўллаганлар бор ҳамда унга қаршилар ҳам бор. Шу боисдан, Конституцияни муҳокама қилишда адолатлилик, холислик ҳамда шаффофликни таъминлаши керак. Ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган кучларнинг фикрини тинглашимиз керак”, —деб ёзган у.

Сариев конституцияга ўзгартириш киргизиш бўйича муҳокаманинг ишга ошмай қолишининг бирнеча сабабларини келтирди.

Аввалги ҳукумат раҳбарининг фикрича, 30 кун ичида Бош қонунга ўзгартириш киргизиш бўйича муҳокама ўтказиб, таклиф қилинган вариантларни ҳамда унга бўлган танқидий фикрларни кўриб чиқиш қийин.

Жамоат муҳокаманинг очиқ ўтиши учун Сариев вақтинчалик орган тузишни таклиф қилди — у Коституция кенгаши, унинг аъзолигига ҳукумат вакилларигина кирмасдан, муҳолифат вакиллари ва эксперт-ҳуқуқчилар ҳам кириши керак эди.

“Шундай бўлгандагина бутун халқ иштирокидаги муҳокама ишга ошди деб ҳисобласа бўлар эди. Конституциянинг сифати ҳам кўтарилади”, — деб ёзган у.

Бу борада ўзгартириш киргизиш қонунининг ташаббусчиларидан бири — ҚСДП фракциясининг лидери Иса Омукулов 24.kgга беран интервьюсида Конституция кенгаши тузишнинг эҳтиёжи йўқ деган фикрини билдирган.

“Масала бутунлай Конституцияни ёзиб чиқишда эмас, бўлгани унча катта бўлмаган ўзгартиришларни киргизиш ҳақида бўлмоқда. Бунинг бари етарли. Хоҳлаганлар кириб, муҳокамага қатнашиб, ўзларининг таклифларини киргизишсин, биз буларни кўриб чиқамиз. Бизда октябрнинг сўнгига ноябрнинг бошигача вақт бор”, — деди у.

Беш фракциянинг лидерлари Конституцияга референдум орқали ўзгартириш киргизиш бўйича қонун лойиҳасини жамият муҳокамасига чиқарган.

Таклиф қилинган ўзгартиришлар бўйича: премьер-минстрнинг ваколат ҳуқуқлари кенгайтирилади; судлар тингланади; “олий қадриятлар” нормаси киргизилади. Бундан ташқари премьер-минитр ҳамда унинг ўринбосари ҳукумат тарқаганда парламентдаги ўрнини сақлай олишади.

Қонун лойиҳасини кўриб чиқишга бир ой вақт бўлинган, ундан кейин референдум ўтказилади.

Конституцияга киргизиладиган ўзгаришлар эълон қилиниши билан юристлар, жамоат фаоллари ҳамда айрим депутатлар тарафидан танқидга олинган. Ўзгартириш киргизишга ҳамда референдум ўтказишга қарши бўлганлар ҳам ўз сабабларини билдиришмоқда.

Муаллиф: Александра Титова