Қирғизистон Рио-2016да: Курашчи Царев ватанига қуруқ қайтмоқда

717

Қирғизистонлик курашчи Руслан Царев 66 килограмм вазн тоифасида грек-рим кураши бўйича финалнинг саккизинчи бўлимида енгилиб, соврин олиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Мазкур курашда Царевнинг рақиби 2014 йилнинг Африка чемпиони, алжирлик Тарек Азиз Бенайсса бўлган. Ўйин аввалидаёқ  Бенайсса қирғизистонлик спортчидан устунлик қилиб, 6:0 ҳисоби билан ғалабага эришди.

Агар Бенайсса мусобақа финалига чиқса, Царев бронза совринига эга бўлиш имконини қўлга киритар эди.

Бироқ чорак финалда алжирлик спортчи озарбайжонлик Расул Чунаевдан енгилди. Чунаев 71 килограмм вазн тоифасидаги ҳозирдаги жаҳон чемпиони. Бу натижа қирғиз спортчисининг бронза соврини учун рағбатлантирувчи мусобақага қатнашиш имкониятидан ажратди.

2014 йили 19 ёшида Царев Осиё чемпионатининг олтин медалига эга бўлган. Шундан кейинги йиллари у кучлиларнинг учлигини тўлдириб келган.

Эртага — 17 августда, Риода курашнинг аёллар ўртасидаги мусобақаси бошланаи.  Соврин учун ўринга Осиёнинг ҳозирдаги чемпиони, қирғизистонлик Айсулуу Тинибекова курашади.

Муаллиф: Каминат Имирханова