Риодаги тўққизинчи кун: Болт — етти карра чемпион, унинг асосий рақибини ҳуштакбозлик билан қарши олишди

726

Усэйн Болт мусобақа вақтида камерага жилмайди, австралиялик бадминтончи мағлубиятидан кейин кўнгил очишга қарор қилди, куннинг энг ҳиссиётли видеоси. Kloop.kg Риодаги Олимпиада ўйинларининг тўққизинчи куни бўйича қизиқарли воқеаларни бир ерга тўплади.

Медаллар бўйича ҳисобда биринчиликни Америка Қўшма Штатлари эгаллаб келмоқда. Иккинчи ўринда эса ўзгаришлар юз берди — Буюк Британия Хитойнинг ўрнини эгаллаб, АҚШдан кейинги рўйхатдан ўрин олди.

20160815_212913

Усэйн Болт еттинчи  карра олимпиада чемпиони бўлди.

HqRX5mwk

 Ямайкалик спринтер 100 метрлик масофадаги финал мусобақасида ғалабани қўлга киритиб, мухлисларини хурсанд қилди. Болт 100 метрни 9дақиқа 81 сония натижа билан якунлади. Унинг ортидаги рақиби Джастин Гэтлин эса 9 дақиқа 89 сония билан келдию Учинчи бўлиб маррага канадалик Андре де Грассе келди. Мазкур масофадаги жаҳон рекорди ўзгаргани йўқ. 2009 йили Усэйн Болт 100 метрни 9.58 сония оралиғида югуриб ўтган.

Бунга қадар бўлган Пекин ҳамда Лондон Олимпиадасида Болт ҳар бирида учтадан олтин совринни қўлга киритган.

Гэтлиннинг мухлислари хуштакбозлик билан кузатишди. 

4313430

Ишқибозлар икки марта допинг билан қўлга олинган америкалик сприньер Джастин Гэтлинни Риодаги ярим финалнинг ҳамда 100 метр оралиқдаги финалидан аввал ҳуштакбозлик қилишди. Гэтлин финал мусобақасида Болтдан кейин келиб, 2-ўринни

эгаллади.

“Мен ҳаммасини тушунаман. Стадионда Болтнинг мухлислари, ямайкалик ишқибозлар кўп бўлган. У одамлар мени танишмайди. Аммо рақибларим мени хурмат қилишади”, — деб беради Гэтлиннинг сўзини USA TODAY.

Австралиялик бадминтончи ўзининг мағлубиятини  McDonald’sга буюртма бериш билан нишонлади

70a91a37f3e5e6

Саван Серасингхе жуфтлик разрядида енгилган. Шу сабабдан кўнгил хушлик қилишга қарор қилган .Суратдаги таомларда қанча калорий борлигини ким айта олади?

Олимпиада шоҳсупасидаги дил рози

http://

Лондон ҳамда Пекин ўйинларининг икки карра чемпиони Цинь Кай (Риодоги сувга синхрон сакраш мусобақаси бўйича бронза совринининг эгаси) бразилиялик Олимпиаданинг кумуш совринини қлга киритган Хэ Цзига, у олимп шоҳсупасида турганида дил розини очган.

Сўнггида: Кун сурати

Усэйн Болтнинг оёқ кийимининг кўриниши қандай:

Bez-nazvaniya-1

Муаллиф: Каминат Имирханова