Электр энергиясининг баҳоси бу йил қимматламайди

796

Ҳукумат электр энергиясига, иссиқлик ва иссиқ сувга бўлган баҳо тарифини кўтармайди деб билдирди премьер-министр Сооронбай Жээнбеков.

Бироқ тарифларнинг қимматлаши тўхтатилганига қарамай, ҳозирги вақтдаги тарифлар энергокомпанияларга ўз чиқимларини ёпишга имкон бермаяпти.

Премьер-министрнинг сўзларига кўра, келажакда нарх кўтарилади, бироқ бу компанияларнинг ўзини-ўзи оқлаш даражасига чиқиши учун бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади.

«Секин-асталик билан тарифларнинг баҳосини энергокомпанияларнинг ўзини-ўзи оқлаб, молиявий барқарорликни таъминлайдиган даражага етказиш керак. Бунинг учун нархнинг кўтарилишини босқичма-босқич амалга оширадиган тегишли тариф сиёсатини ишлаб чиқиш керак», — деди Жээнбеков.

Ўтин-энергетика комплексни йўлга солиш давлат агентлигининг етакчиси Таалайбек Нурбашев Kloop.kgга берган маълумотида, тарифлар 2017-йилнинг август ойигача қимматламайди ҳам, арзонламайди ҳам деб билдирди.

«Тегишли ускуналарнинг эскирганлиги муаммо яратмоқда. Ҳозирда биз оптимизация бўйича ҳаракатларни олиб бориб, структура ичида ислоҳотлар олиб бормоқдамиз. Кучли дефицит сабабли биз [Энергетика министрлигини] олиб, Миллий энергохолдингни ташкил қилдик. Оптимизациянинг боришини давом эттириб, штатни қисқартириб, йўқотишларни камайтириш ҳаракатидамиз. Шунга қарамай, 2017-йилнинг 1-августигача тарифлар ўзгармайди», — деди у.

Аҳоли орасида электр, ўтин энергияси ва иссиқ сувга бўлган нархларнинг қимматламаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигини қўшимча қилди Нурбашев.

Бу вақтгача 2015-йили 1-августдан бошлаб Ўтин-энергетика комплексини йўлга солувчи давлат агентлиги электрэнергиясига бўлган нархни секин-асталик билан кўтара бошлаган.

Яшовчиларга электрэнергиясига бўлган нарх ҳар ойга 77 тийинни ташкил қилади. Агар ойига 700 киловатт лимитдан ортса, фойдаланувчилар ҳар бир қўшимча киловатт-соатга 2,16 сомдан ҳақ тўлашади.

Иссиқлик учун бир гикалорийга 1695,1 сом тарифи қўйилган.

Махсус ҳисоблагичлар ўрнатилган яшовчилар иссиқ сувнинг бир кубометрига 64,38 сом тўлашади. Хисоблагичи йўқ фойдаланувчилар учун киши бошига 309,03 сомдан тайинланади.

Муаллиф: Александра Титова