Боом қапчиғайидаги тошларни тушириш: Автомобил йўли ҳар 15 дақиқада очиб турилади

843

Транспорт министрлиги Боом қапчиғайидаги тошларни махсус туширишни бошлади. Шу сабабдан, йўл 9:00дан 15:00га қадар ёпилади. Ҳукумат вакиллари катта тиқинлар пайдо бўлмаслигини ваъда қилишди.

Боом қапчиғайидан ўтган авто йўл  9:00дан 15:00гача тошларни махсус тушириш ишлари боис ёпилади. Мазкур трасса Чуй вилояти билан Иссиқкўл хавзасини бириктиради.

Тошларни тушириш мобайнида харакат тўхтатилади. Транспорт минстрлигининг хабарига кўра, бу ишлар 25 августга қадар давом этади.

Хавфсизлик учун йўл ходимлари тошларни тушириш ҳамдатозалаш вақтида йўл харакатини 10-15 дақиқага тўхтатади.20-30 автомобилдан иборат тиқинлар пайдо бўлса, бир қисм йўл очиб турилади.

“Жуда кўп тошларни туширишни режалаштирмаймиз, чунки портлатиш бўлайди. Иш альпинистлар ёрдами билан қилинмоқда. Улар худудни ўрганиб чиқиб, қайси ер хавфли бўлса, ўша ердаги тошларни туширишмоқда”, — деб билдирди идора.

Тошларни туширишни “Кыргыз Темир Жолу”ишхонасининг мутахассислари ишга оширмоқда.

“Бизнинг вазифа йўлни тозалаш. Ҳозирда белгиланган ерда хавфсизликнинг сақланиши учун Т-32 командаси куну-тун навбатчилик қилади”, — дейишди министрликдан.

“Бишкек — Норин — Торугарт” авто йўли бошқармалигини етакчисининг ўринбосари Сиргаболот Кожоберганов альпинистларнинг бригадаси тошларни ўл билан туширишаётганини Kloop.kgга билдирди.

“Бугун эрталабки соат 9дан бошлаб биз тошларни махсус тушириш ишини бошладик. Ишни автомобилларни ўтказиш учун тез-тез тўхтатиб турибмиз” — деди у.

Бунгача маълум бўлганидек лойиҳа бўйича ишни МСЖ “Верхолаз” олиб борарди, аммо бошқарманинг ўринбосари  Кожобергановнинг айтиши бўйича, компания билан муддат масаласи гаплашилмаган.

Иссиқкўлга олиб борувчи авто йўлдаги тошларнинг тушиши 2016 йилнинг апрелидан бошлаб кўпайган. ФҲВ маълумоти бўйича, шу йилнинг ёз мавсумида беш марта тош тушиши рўйхатга олинган.

Июль ойининг сўнгида Боом қапчиғайида бўлган халокатда бир киши вафот этган. ФҲВ ўша вақтда тоғдан тушган тошлар йўлда харакатланаётган автомобилни босиб қолганини, унинг ичида 11 киши бўлганини билдирган. Фалокат оқибатида бир йўловчи касалхонага етказилган.

Муаллиф: Анастасия Шевцова