“Онугуу-Прогресс”нинг депутатлари болаларни зўрлаганлар учун ўлим жазосини киргизишни таклиф қилишди

839

“Онугуу-Прогресс” фракцияси болаларни зўрлаганлар учун ўлим жазосини киргизишни таклиф қилди. Қонун жамоат муҳокамасига қўйилди.

Зўрловчиларни ўлим жазосига тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентнинг сайтига 16 августда эълон қилинди. Унинг ташаббусчиси — “Онугуу-Прогресс” фракциясининг депутатлари.

Фракциянинг лидери, депутат Бакит Торобаев ўзининг “Фэйсбук”даги саҳифасида “педофилларга нисбатан жазо қўлланиш чораларини ўлим жазосигача қонуний турда кучайтириш керак” деб ёзган.

Агар депутатлар қўлласа, у ҳолда бундай норма Конституцияга киргизилади” , — деб ёзган халқ вакили.

Ўзгартиришларга кўра, Конституциянинг 21-моддасига тўлиқлаш киргиилади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова суд тизимининг, тергов органлариинг ҳамда экспертизанинг ҳозирги ҳолатида “ўлим жазосини киргизиб бўлмайди” деб ҳисоблайди.

Унинг айтишига кўра, зўрловчиларга нисабатан ўлим жазосини балоғатга етмаган болаларга нисбатан жиноят қилган деган айблов билан сиёсий муҳолифатчиларга қарши қўлланиш имконияти туғилади.

“Бугун бу қонунни таклиф қилганлар эртага сиёсий тазъйиққа учраб қолишлари мумкин.  Уларга қарши бир-икки сохта вазиятни уюштириб, зўрлаганликда айблаб, ундан қутилади” — деди Карасартова.

Болаларни зўрлаганларга қарши ўлим жазосини киргизиш шу йили “Калыс” активистлар харакати томонидан таклиф қиилинган, улар бу лойиҳа учун имзо тўплашни бошлашган.

Харакат аъзолари ўлим жазосини қўллаганларнинг 11 минг имзоси тўпланиб, парламентга ўтказиб беришган.

Қирғизистон ўлим жазосини 2007 йили бекор қилинган, унга нисабатан мораторий 1998 йилдан бошлаб кучга кирган.

Муаллиф: Алтинай Козубекова