Видео: Бишкекда автослалом форматидаги автопойга ўтди

832

Бишкекнинг Ғалаба майдонида 14 августда автослалом форматидаги пойга ҳамда латвиялик автопойгачиларининг кўргазмали машғулоти бўлиб ўтди. Ғалабага эга бўлганларга кубок ва сертификат топширилди.

Бишкекга автослалом бўйича очиқ чемпионатининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Биринчиси май ойида бўлган.

Пойганинг шартига кўра спортчилар икки категорияда курашган  — “монопривод” ҳамда “тўлиқ привод». “Монопривод” категориясида Михаил Павлов,  “толук привод” бўйича эса Андрей Вакурин ғалаба қозонди.

Автослалом — махсус белгиланган ҳудудда, оғир трассадаги автопойга: хавфли бурилиш, илон изи шаклида бошқариш, 180 даража айланиш. Иштирокчилар сунъий тўсиқлардан дрифни амалга ошириб, томошабинларга ўз маҳоратларини намойиш қилишди.

“Монопривод” категориясининг ғолиби Kloop.kgга уч йилдан бери ғалабага эришишга харакат қилганини айтди.

“Мен албатта бунга (тадбирга) тайёрландим. Биринчи босқич унчалик муваффақиятли бўлмади, мен унда 3-ўринни эгалладим.  Иккинчи босқичда охири ғалабанинг бир четидан ушладим […] Харакатланаётиб рақобатдан қўрқмаслик керак. Мен уч йил хайдадим, ундан кейин муваффақиятларга эриша бошладим. Олдинги йиллари шунчаки қатнашишга, даражамни ошириш учун келар эдим”, — деди у.

Якунида Латвиядан келган спортчиларнинг кўргазмали машғулоти бўлиб ўтди.

Мусобақа уюштирувчиси  Екатерина Козелецкая ўз интервьюсидатадбирнинг асосий мақсади  — шаҳардаги харакат хавфсизлиги учун ҳайдовчиларнинг маданиятини ҳамда малакасини ошириш деб таъкидлади.

Пойга томошабини Амантур Ибраимов автослалом юқори даражада ўтди деб ҳисоблайди.

“Раҳмат, қанча  адреналин, қанча яхши кайфият улашишди. Барча ҳайдовчиларни шаҳар ичида ҳамда аҳоли яшаш жойларида машинасини чоптирмай, шу каби тадбирларга қатнашиб, совринларга эга бўлишса дейман” , — деди у.

Автослаломдун 3-баскычы ушул жылдын сентябрында уюштурулушу күтүлүүдө.

Матн: Адилет Канат уулу
Видео: Азамат Каработоев, Арсений Мамашев