Ўқувчиларга “экстремизм билан курашиш” мақсадида динлар тарихи ўқитилади

1110

Қирғизистоннинг ўн мактабида 2016 йилнинг сентябридан бошлаб “Дин маданиятининг тарихи” дарси синов тарзида ўқитила бошланади.

“Дин маданиятининг тарихи” деб аталган янги синов дарси Қирғизистонни ўн мактабининг 9-синфларининг дастурига жорий йилнинг сентябридан киргизилади.

Дин ишлари бўйича давлат комиетининг директор ўринбосари Закир Чотаев Kloop.kgга бу диний сабоқлар эмас, “дин йўналишидаги” дарслар эканини айтди.

“Дарслар ўз ичига дин ҳақидаги маълумотларни олади — дин дегани нима, диний эътиқодларнинг турлари, қайси дунёвий динлар ва ҳудудий динлар бор, уларнинг қайси бири Қирғизистоннинг ҳудудида кўпроқ, улар қандай ривожланган”, — деди у.

Чотаевнинг айтишича, бу дарсни киргизиш мақсадларидан бири  — “радикализм ва экстремизмнинг тарқалишига тўсқинлик қилиш”.

“Қирғизистоннинг ҳар бир вилоятидан Таълим вазирлиги тарафидан синов мактаби танлаб олинади. Эътибор кўпроқ Ўш ва Бишкек шаҳарларига қаратилади”, — деди Дин ишлари бўйича давлат комитетининг директор ўринбосари.

Унинг қўшимча қилишича, 16сидан 18 августга қадар ўқитувчилар мазкур дарсни ўқитиш учун тренингдан ўтишади. Дарслар вақтида ўқитиш китоблари таклиф қилинмоқчи.

“Ҳозирги кунда бизнинг мактабларда диншунослик бўйича ўқитувчилар йўқ, шунинг учун тарих ўқитувчиларини қайта квалификациядан ўтказмоқчимиз”, — деди Чотаев.

Мазкур дарсни мактаб дастурига киргизиш ишлари 2014 йили, давлат томонидан дин сиёсатининг кучайиш фонида бошланган эди. Шунда президент маъмуриятининг кузатувчиси Мира Карибаева дарснинг киргизилишини “давлатнинг миллий манфаатлари” билан тушунтирган.

Дарсни киргизиш учун лойиҳа 2013 йили ишлаб чиқилган.  Унга кўра, диншунослар учун соатлар чет эл тарих дарсларининг ҳисобидан бўлинади.

Муаллиф: Бегимай Исаева