Кун гифкаси: Қирғиз яйловидаги юлдузлар ёмғири

1315

Фотограф Тимур Райимкулов ғаройиб табиат манзарасини, 13 августга ўтар кечасидаги юлдузли ёмғирни, тасвирга туширди.

Ҳикоя  фотограф гифтнинг муаллифи Тимур Райимкулов номидан битилган

Биз иш билан Иссиқкўлнинг жанубий соҳилига борганмиз. Ўшанда бизнинг охирги борувчи манзилимиз Жети-Огузга тўғри келди. Пайшанба куни эди, меҳмонхонага келиб “Фэйсбук”да ўтирсам, “Спутник”дан кимдир 11 августда юлдуз учади деган хабарни бўлишиб қолди. Бироқ 11 августда ҳеч нарса бўлмади, жума куни эса ҳамкасбим билан Жети-Огузга Барскоон орқали боришимиз керак эди.

Йўл бўйи юлдузларнинг учишини суратга олишимиз керак деб ҳамроҳимнинг қулоғини еб бордим. Мақолага кўра, синоптиклар Қирғизистонда ҳаво булутли бўлишини айтишган экан. Мен эса ичимда умидим ошиб, барибир уддалаймиздеб Кўк-Жайик яйловига чиқиб, ўша ерда бўз уйда тунаймиз деб қарор қилдик.

Биз кечки соат 10да етиб бордик. Осмонни булут қоплаб турарди, шунда ҳам мен бир соатча осмонни қараб турдим. Соат 11да кечки таомимизни еб, озгина ухлаб олмоқчи бўлдик. Мен соат қўнғироғини кечки бирга тўғирлаб қўйдим, лекин ўша соатда турмадим. Уйқу аралаш юлдузларнинг учганини унутиб, ухлайман деган қарор қабул қилдим. Бироқ кейин эслашимча, уйқумда ичимдан бир овоз “Тима, тур, ташқарида нима бўлаётганини кўр” дер эди. Мен ташқарига чиқдим... Ташқарида эса мана шундай гўзаллик!