Таълим вазирлиги: Бу йил мактаб формаси мажбурий эмас

1630

Таълим вазири мактаб формаси ўзгаришсиз қолади деб билдирди. Мактаб формаси борасидаги масалани мактаб ўзи назорат кенгаши, ота-оналар комитети билан биргаликда хал қилади.

Таълим вазири Эльвира Сариева “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида, мактаб формаси масаласини тартибга солувчи янги ўзгартиришлар киргизилгани йўқ деб билдирган.

“Бу билан форманинг тури, шакли андозага киргизилиб, мактаблар назорат кенгаши ота-оналар комитети билан биргаликда ўзларига қулай формани танлаб олишди”, — деди Сариева.

Таълим минстрлиги давлатнинг барча ўқувчиларига бир хил форма кийгизиш харакатини 2015 йилдан бери амалга ошириб келади  — ўшанда, форма ўқувчилар орасидаги “ижтимоий тенгсизликни бартараф қилиш” учун зарур деб тушунтирилган.

Лекин бир қанча танқидлар айтилгандан кейин идора мактаб формасидан бош тортган ўқувчиларга чора қўлланилмаслигини билдирган. Кейинчалик умумий мактаб формасини киргизиш ғояси бекор қилинган.

Ўзида қизил пиджак, оқ кўйнак, кулранг юбка билан шимни жам қилган мактаб формасининг комплекти СМС –танлов орқали, собиқ таълим вазири Канат Садиков даврида танланган.

Нархи сабаб умумий мактаб формасининг киргизилиши жамоатчиликда норозиликни пайдо қилган  — айримлар комплектнинг жуда қиммат эканини айтишган.

“Бу лойиҳа амалга ошмай қолади деган умиддаман. Мен бўлажак 1-синф ўқувчисининг онасиман. Бу формага мен умуман қаршиман. Мен боламга мактаб учун қандай кийим сотиб олишимни ва унинг нархи қанча бўлишини таҳминан ҳисобладим. Мактаб формасига қўшимча жисмоний тарбия ҳам бор. Демак, бу дарс вақтида 1-синфнинг ўқувчиси формасини алмаштириб, ундан кейин қайта беш дақиқа оралиғида кийим алмаштириб, кўйнагини, камзулининг тугмасини қадаб, қўшимчасига галстугини тўғрилаши керак”, — деб ёзган “Дизель” интернет-форумининг фойдаланувчиси Modesta.

Айрим мактабларнинг етакчилари мактаб формасини ота-оналарнинг розилиги билан киргишини айтишган.

“Бизда эркин форма, қандайдир бир чекловлар бўлмайди. Усти оқ, ости қора бўлса бўлди. Барчаси формага ҳамда ота-оналарга яраша бўлади. Биз ота-оналарни мажлисга чақирамиз, шундан кейин масала ҳал бўлади”, — деб айтган Бишкекнинг №42-мактабининг директори.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова