#ЭлЭмнеДейт: Нимага Боом қапчиғайида тошлар қулаяпти?

800

Иқлим аномалиялари ва маблағ йўқлиги — Kloop.kgнинг мухбири нима сабабдан Боом қапчиғайида тошларнинг қулаётганлиги тўғрисида Фавқулотда ҳолатлар минстрлигининг вакили билан суҳбатлашди.

Охирги икки ойнинг ичида Боом қапчиғайида уч марта тош қулади. Уларнинг охиргисидан бир киши халок бўлди. Унгача бўлган икки марта тош қулашида қурбонликлар бўлмаган, бироқ йўлга зиён бериб, узоққа чўзилган автомобил тиқинлариинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлигининг вакили Аман Сарногоев тошларнинг қулашига “иқлимий аномалиялар” сабаб бўлаётганини билдирди. У тошларнинг қулашининг олдини олиш мумкинлигини, бироқ бу учун маблағ кераклигини айтмоқда.

Интервьюнинг тўлиқ матни

Олиб борувчи: Ҳурматли томошабинлар, мен — Айзирек Алмазбекова, сизлар “ЭлЭмнеДейт” дастурини томоша қилмоқдасиз.

30 июлга ўтар кечаси  Боом қапчиғайидаги тошнинг қулашидан бир киши халок бўлди. Нима учун тошлар қулаяпти ва бу каби хавфли ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Ба масалада бизга ФҲВ қошидаги Мониторинг департаменти бўлимининг бошлиғи Аман Сарногоев ёрдам беради.

Ассалому алейкум, келганингиз учун катта раҳмат. Бизнинг илк саволимиз масъулият билан боғлиқ бўлади. Инсон ўлимига сабаб бўлган ҳолатлар юз берганда бу учун масъулиятни ким зиммасига олиши керак?

Аман Сарногоев: Биз нима бўлса ҳам доимо жавобгарларни излаб, конкрет жавобгарларни топишга кўниб қолганмиз: кўп ҳолларда айбдор қолиб, кичкина шаҳсларга айб тўнкалади.

Йўлни кенгайтирилаётганда саксон метр баландликгача қояли кенг тоғли йўл талаб қилишган ҳамда у ерда оборка (бурма) тўлиғи билан битирилмаган, чунки олдин Транспорт минстрлиги бу борада катта имкониятга эга эди, бироқ уларда молиялаштириш озайган шекилли. Ҳозир оборка ишларини бажараётган идора бу  “Кыргыз темир жолу”.

Олиб борувчи: Демак, сиз муаммо молиялаштиришда деб ҳисоблайсиз?

Аман Сарногоев: Мен муаммо айнан маблағ ва иқлимий аномалияда деб ҳисоблайман.

Олиб борувчи: Балки бошқа йўллари бордир? Тошлар  қулашининг олдини олувчи тўсиқлар қурииб қўйса бўладими?

Аман Сарногоев: Йўлни кенгайтирганда Боом қапчиғайидаги тўсиқлар йўлнинг деярлик ўртасида туришига тўғри келиб қолган. Кейин табиийки, уларни олишди. Бизда олинмаганлари бўйича ҳам танқидий фикрларимиз бор, улар ҳам хавфли вазиятда. Биз бу борада Транспорт минстрлигига ёзма буйруқ ва огоҳлантириш бердик. Қолдиқлари қолган у тўсиқларни бирор нарса қилиш керак: ё олиб ташлаш керак, ёки мустаҳкамлаш зарур. Беш тонна оғирликдаги тош қулаганда икки метр қаликликдаги тўсиқни ҳам тешиб ўтиб кетади.

Олиб борувчи: Демак ҳеч нарса қилиб бўлмайдими?

Аман Сарногоев: Ёпиқ галереядан бошқа ишончли тўсиқ йўқ, лекин ёпиқ галерея бу миллиардлаган сомлар дегани.

Олиб борувчи: Ташрифингиз учун раҳмат. Шунинг билан биз ток-шоуни якунлаймиз. Раҳмат, кўрушгунча.

Муаллиф: Айзирек Атамбаева