Қирғизистон хорижидаги урушларга қатнашганлар фуқаролигидан ажрайди

645

4 августда президент Алмазбек Атамбаев экстремизм ва терроризмда айбланиб судланганларни ҳамда Қирғизистоннинг хорижидаги уруш харакатларига қатнашганларни фуқаролигидан ажратишни таклиф қилган қонунга қўл қўйди.

“Фуқаролик ҳақидаги” қонунга киргизилган янги ўзгартиришларга кўра, давлат ўлканинг ташқарисидаги уруш харакатларига қатнашганлиги учун қирғизистонликларни фуқаролигидан ажрата олади.

Шунингдек қирғизистонликларни агар улар террористик ёки экстремистик кайфиятдаги жиноятларни қилишга тайёрланган бўлса ҳам фуқаролигидан ажратиш мумкин.

Бу терроризмга қарши курашиш учун беш фракциянинг депутатларидан ташкил топган ташаббусчи гуруҳнинг бир қатор қонунларга киргизган ўзгартиришларининг бири. Депутатларнинг айтишларича, Қирғизистоннинг уруш харакатларига қатнашган фуқаролари чет элликларнинг қирғиз паспортларини олишига ёрдам бериб келмоқда.

“Чет эллик фуқаролар қаердан келишидан қатъий назар давлат ҳудудида йўлга қўйилган жиноий алоқалар орқали туғилганлиги ҳақидаги сохта гувоҳномаларни ва яшаган ери тўғрисидаги қалбаки маълумотлар асосида ҳеч қандай тўсиқсиз паспортларни олиш имкониятига эга бўлиб келишмоқда”, — деб ёзилган қонун лойиҳасига илова қилинган маълумотномада.

Қирғизистон конституциясида фуқароликдан маҳрум қилиш кўрсатилмаганлиги боис терроризм учун фуқароликдан ажратувчи қонунини киргизиш тўғри, деб ҳисоблайди “Прецедент” хамкорлик гуруҳининг юристи Эдиль Эралиев. Унинг айтишича, конституцияга кўра, инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги миллий хавфсизлик мақсадида чекланиши мумкин.

Юрист шунингдек фуқаролигидан ажратилган шахс овоз бериш ҳуқуқидан бошқа Қирғизистон фуқароларида бўлган ҳуқуқлар ва эркинликка эга бўлишини қўшимча қилди.

“Бир Дуйно Киргизстан” ҳуқуқни ҳимоя қилиш харакатининг раҳбари Толойкан Исмаилова аксинча, қонунга қарши. У Kloop.kgга берган интервьюсида давлат судланганларни фуқаролигидан ажратмасдан уларни одатий турмушга қайтишига каридор бўлиши кераклигини айтди.

“Судланган шахс жазосини ўтаб бўлди-да. Биринчи навбатда парламентарийлар, судьялар, етакчилар уларнинг одам эканини англаши керак. Улар судланган шахсни фуқаролигидан ажратмасдан, у жамиятга соғлом фуқаро қатори қайтиб келадиган қилиш керак”, — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Бунга қадар “Қирғиз Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги” қонунда одам фуқаролигидан икки ҳолатдагина ажраши мумкинлиги кўрсатилган. Биринчиси, одам бошқа давлатнинг харбий ёки агентлик хизматига ўтганда, иккинчиси, фуқаролик сохта ҳужжатлар билан олинган бўлса.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева