Шимолий Кореянинг  ракетаси Япония денгиз соҳилларидан узоқ бўлмаган ҳудудга тушди

783

Шимолий Корея икки баллистик ракета учирди, уларнинг бири осмонда портлади, иккинчиси эса Япония денгиз соҳилларидан 250 километр узоқликка тушди. Япон ҳукумати Шимолий Кореянинг бу харакатидан норози бўлиб,буни “кечирилмас харакат” деб атади.

Би-Би-Си Шимолий Корея тарафидан 3 августда учирилган баллистик ракеталардан бири Япон денгизи атрофига  тушганини  билдирди. Нашрниг маълумоти бўйича, ракета Япониянинг Акита  префектурасидан 250 километр узоқликка тушган. Euronews телеканалидан билдирилишича, иккинчи ракета осмонда портлаган.

Бу Япониянинг Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғин ўтказишига сабаб бўлди.

Давлат премьер-министри Синдзо Абэ Шимолий Кореянинг ракетаси БМТнинг Хавфсизлик кенгашининг  резолюциясини бузаётганлиги боис, уни “ғазабни келтирувчи харакат” деб атади.

Япон ҳукумати раҳбари Жанубий Корея ҳамда АҚШ билан хамкорлик қилиб, унга (Шимолий Корея харакатларига) қарши харакатларни кўришини қўшимча қилди.

“Бу бизнинг хавфсизлигимиз учун жиддий хавф, чунки Шимолий Корея тарафидан учирилган ракета Япониянинг иқтисодий ҳудудига тушди. Биз БМТнинг Хавфсизлик кенгаш резолюциясини бузган кечириб бўлмас харакатларга норозидигимизни билдирамиз”, — деди премьер-министр.

Шимолий Кореянинг мазкур харакатларини АҚШ ҳукумати ҳам қоралади — ўлканинг ташқи сиёсат билан шуғулланувчи идорасининг расмий вакили Жулия Мейсон ракетанинг учирилиши Шимолий Кореянинг “фитналарига” қарши бирикиш зарурлигини кўрсатаётганини айтди.

Шимолий Корея 2016 йилнинг июлида ҳам Япония денгизи тарафга уч ракета парвозини амалга оширган. Ўшанда яаону ҳукуматининг норозилигига жавоб қатори Шимолий Кореянинг раҳбари Ким Чен Ин мазкур парвозлар “машқ доирасида” амалга оширилганини билдирган.

Шунингдек, Шимолий Кореянинг ҳукумати 2016 йилнинг январида бомбани синовдан ўтказиб, АҚШнинг, Хитойнинг, Россиянинг, Жанубий Кореянинг ҳамда БМТнинг танқидларига сабаб бўлган эди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: AFP