Ўшда илк 3D кинотеатри 2017 йил сўнгида пайдо бўлиши мумкин

843

Ўшда хорижий фильмларнинг тақдимотларини кўрсатувчи 3D-кинотеатр пайдо бўлади, деб ваъда қилди “Семетей кинотеатрининг директори. Ҳозирда Ўшдаги кинотеатрларда жаҳон янги фильмлари кўрсатилмайди, фақатгина республикада ишлаб чиқарилган фильмларгина намойиш қилинади.

“Семетей” кинотеатрининг директори Дамир Нарматов Kloop.kgга чет эл фильмларнинг премьераларини 3D форматида кшрсатиш учун кинотеатрнинг биносини қайта ёпишни режалаштираётганини билдирди.

Унинг айтишича, 3D-зал 2017 илнинг ўртасида ёки охирларида пайдо бўлади. Нарматов “Семетей” кинотеатри бунга қадар чет эл фильмларининг премьераларини кўрсатиб келганини, бироқ талабнинг озлиги сабабли кўрсатмай қўйилганини айтди.

“Мен Ўшда қирғиз фильмларини биринчилардан бўлиб кўрсата бошлаганман. Бишкекка, бошқа ўлкаларга бориб, у ердаги кинотеатрларни кўриб келганман”, — деди “Семетей”нинг директори.

У “бир нечта муаммо” қолганини, улар хал бўлгандан кейин кинотеатр билан залларни3D форматда ясаш ишлари бошланишини қўшимча қилди.

“Шундан кейин Ўшда ҳам Бишкекдаги каби, бошқа давлатлардагидек замонавий кинотеатр пайдо бўлади. Ҳаммаси бир йил ичида битказилади[…] Янги кинотеатрда голливуддан ҳамда бошқа чет ўлкаларнинг фильмлари кўрсатилади”, — деди Нарматов.

“Семетей”нинг директори кинотеатр реконструкциялангандан кейин чет эл филмларига бўлган талаб кўп бўлади деган умидда.

Яқиндагина Қирғизистондаги йирик “Синематика” кинотеатрлар тармоғи “Фейсбукда”ги саҳифасига Ўш шаҳри ҳисобига кенгайиш режалари ҳақида билдирди. Ҳозир “Синематика”нинг кинотеатрлари фақатгина Бишкекда бор.

Ўшда “Семетей” кинотеатридан бошқа яна икки кинотеатр бор — “Ак-Буура” ҳамда “Кыргызстан”. Ҳозир у ердаги уч кинотеатрда ҳам баробар ўлкада ишланган фильмларнинг премьералари намойиш этилади.

Муаллифлар: Нуртаза Абдиев, Тилек Сидиков ҳамда Дастан Турдалиев