Қирғизистонга келиш учун ботқоқда суратга тушган россиялик мактаб ўқувчиси Игорь Назаров Иссиқкўлга дам олиб кетиш учун таклиф қилинди. Бу таклифни Туризм департаментининг директори Азамат Жаманкулов киргизган.
Туризм департаменти Челябинск вилоятида яшовчи мактаб ўқувчиси Игорь Назаровни сентябрда Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтувчи Иссиқкўлнинг шимолий қисмига таклиф қилди.
Назаров ботқоқда тушган сурати учун “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги пабликларнинг биридаги синовда иккинчи ўрин олган. Танловнинг бош мукофоти Қирғизистонга бориб келиш йўлланмаси ёки 15 минг рубль бўлган.
“Биз Игорь Назаровни акаси билан бирга Қирғизистонга таклиф қилиш қарорини қабул қилдик. Уларни буёққа “Эйр Кыргызстан” компанияси олиб келиб, қайта Россияга етказиб қўяди, озиқ-овқат ва яшаш харажатларини биз хамкорларимиз билан бирга таъминлаб берамиз. Уни сентябрда ўтувчи Бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларига чақирсакми деб ўйлаяпмиз”,— деб билдирган Туризм департаментининг директори Азамат Жаманкулов “Sputnik” агентлигига.
Игорь Назаровнинг ўзи Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган интервьюсида чет ўлкада бўлиб қайтиш у учун қизиқ бўлишини, шу сабабдан Иссиқкўлга мамнуният билан келишини айтди.
“Мен борганда янги маданият, янги одамлар билан танишаман деб ўйлайман. Аслида чет ўлкада бўлишнинг ўзиёқ қизиқ эмасми”,— деди у.
Назаровнинг ярим ёрти ботқоққа ботган идора столлари олдида ўтирган сурати интернетдаги суратлар тоанловига қатнашгандан кейин машҳур бўлиб қолган. Танлов шартига кўра иштирокчилар ўзгача ерларда, бошқача образларда суратга тушишлари керак бўлган. Танлов “ВКонтакте” ижитомий тармоғидаги паблик тарафидан “Как я встретил столбняк” деган ном билан ўтказилган.
Энг яхши сурат учун ташкилотчилар Қирғизистонга бориб келиш учун йўлланма ёки 15 минг рубль миқдоридаги пул мукофотини таклиф қилишган. Иккинчи ўрин олганларга кинога чипта, учинчи ўриндагиларга тез тайёрланувчи кесма ваъда қилишган.
Танлов ғолиби деб “ВКонтакте”нинг Серега Малой исмли фойдаланувчиси топилган. У Kloop.kgга маблағ томонидан муаммолар бўлаётгани сабабли, Иссиқкўлга бориш йўлланмасининг ўрнига пул мукофотини олишга қарор қилганини айтди.
Мактаб ўқувчиси Игорь Назаровнинг сурати танловда иккинчи ўринни олган. Бунга қарамай ўзига хослиги билан Назаров “Ўқувчи ботқоқда” деган мемлар билан суратлар сериясининг бош қаҳрамони бўлиб қолди.
Назаровнинг ўзи Kloop.kgнинг мухбирига ботқоқда суратга тушиш ғояси унда 2015 йилиёқ пайдо бўлганини айтди.
“Таҳминан бир йил олдин акам иккимиз шунга ўхшаш образда, бироқ кўлда суратга тушиш ҳақида келишгандик”, — деди у.
Муаллиф: Эльдос Казибеков