Видео: Дубай ҳаво майдонига қўнишда самолётдан ўт чиқди

812

Дубай ҳаво майдонига авария ҳолатидаги қўниш қилгандан кейин 282 йўловчи ҳамда 18 экипаж аъзоси бўлган “Боинг 777” самолётида ўт чиқди. Emirates Airlines авиакомпанияси фалокат оқибатида халок бўлганлар бўлмаганини билдирди.

3 августда Emirates Airlines авиакомпаниясининг самолёти Дубай халқаро майдонига муваффақиятсиз қўнишни амалга оширди. Йўловчи ташувчи самолётнинг олд қисмидан ўт чиқди.

Фалокатдан самолётдагиларнинг ҳеч бири жароҳат олмаган. Авиакомпаниянинг маълумотига кўра, самолётда 282 йўловчи ва 18 экипаж аъзоси бўлган.

“Биз йўловчилар ва экипаж аъзоларининг орасида халок бўлганларнинг йўқлигини тасдиқлаймиз. Барча йўловчилар билан экипаж аъзолари хавфсиз ерда”, — деб ёзди компания ўзининг твиттер-аккаунтига.

Ҳозирча фалокт сабаблари номаълум. CNNнинг мухбири Ричард Квест ўт самолётнинг олдинги шассисининг ишга яроқсиз бўлиб қолгани сабаб бошланган бўлиши мумкин деб таҳмин қилмоқда.

Американинг New York Times нашрининг маълумоти бўйича, самолёт Хиндистоннинг Тируванантапурам шаҳридан Дубай рейсини амалга ошираётган бўлган.  Самолёт ҳаво майдонига қўнишдан олдин учувчи йўловчиларга шассисидаги муаммолари сабаб халокатли қўнишни амалга оширишга тўғри келишини билдирган.

Ҳиндистоннинг Бирлашган Араб Амирлигидаги элчиси Шри Сизерам New York Timesга берган интервьюсида йўловчиларнинг кўпи шок ҳолатида эканини билдирган. У шунингдек уларнинг бир оз жисмоний зиён кўрган бўлишлари мумкинлигини айтган.

Reuters агентлиги ҳаво майдонига келгандан кейин самолёт йўловчилари эвакуацияланганини билдирди.

Мазкур воқеадан сўнг халқаро Дубай ҳаво майдони барча учувчиларни ҳамда самолётларни қабул қилишни вақтинча тўхтатган.

Бу каби воқеа 2016 йилнинг июнида бўлган — ҳаво майдонига қўнишга мажбур бўлиб қолган Сингапурдан Миланга учаётган “Боинг 777” самолётида ҳам ўт чиққан.

Ўшанда Singapore Airlines авиакомпаниясининг вакиллари ўтнинг чиқишига двигательдаги муаммолар сабаб бўлганини билдиришган. Бу фалокатда ҳам 222 йўловчи ва 19 экипаж аъзоларининг ҳеч бири жароҳат олмаган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева