Баткен вилоятидаги сел 19 қишлоққа зарар бериб, 3 кўприкни бузди

659

Қирғизистоннинг жанубида ёққан ёмғир Баткен вилоятидаги 18 қишлоқда сел оқимини пайдо қилди. Сув 19 уйни қоплаб, бир қанча қишлоқни боғловчи уч кўприкни бузиб кетди. Таҳминий маълумотларга кўра, табиий офатдан жисмонан жабрланганлар бўлмаган.

Баткен вилоятидаги сел 30 июлда бўлган. Сув йўлларни ювиб, 19 уйни қоплаган, Ўш-Баткен-Исфана авто йўлидаги уч кўприкни бузиб кетган.

Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги (ФҲВ) тош аралаш сув оқимининг пайдо бўлишига бир неча кунга чўзилган қаттиқ кучли ёғингарчилик сабаб бўлганини билдирди.

ФҲВ берган маълумотга кўра, сел оқибатида 18 қишлоқ ҳамда уч шаҳар  — Баткен, Қизил-Қия ҳамда Сулюкта зарар кўрган.

Ўш-Баткен-Исфана автомобил йўли авария ҳолатида, харакат айланиб ўтилувчи йўл орқали амалга оширилмоқда, деб билдирди ФҲВ,

Сел Баткен вилоятида икки қаватли уйниг ер тўласининг ярмини ҳамда 44 уй-жойни, ҳамда камида беш гектар экин майдонини қоплаган.

ФҲВнинг матбуот хизмати вакили Эльмира Шерипованинг айтишича, воқеа ерига фавқулотда ҳолатлар минстри Кубатбек Боронов чиқиб кетган. Шерипова сел оқибатларини бартараф этиш ишларини идора етакчиси ўз назоратига олишини айтди.

Июн ўртасида Талас вилоятида сел бўлган. Ўшанда сув тўрт қишлоқни бирлаштирувчи икки кўприкни бузиб, яна тўққизтасига талофат берган. Табиий офат сабабли автомобил харакати тўлиғи билан тўхтаган эди.

Май охирларида Баткен вилоятида сел бўлган. Баландлиги  6-7 метрни ташкил этган сув оқими уйларни қоплаб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган. Табиий офат ўшанда Қадамжой шаҳри билан уч қишлоқни — Тамаша, Қизил-БулоҚ ҳамда Охнани қоплаган.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова