Арманистон: Еревандаги полиция биносини босиб олганлар ҳукуматга таслим бўлишди

706

Еревандаги полиция биносини икки ҳафтага яқин муддат ушлаб турган қуролли шаҳслардан иборат гуруҳ ҳукуматга таслим бўлди. Тўқнашув бошлангандан бери у ерда икки полиция ходими халок бўлиб, тўрт нафари турли жароҳат олган. Арманистоннинг Миллий хавфсизлик хизмати бинони босиб олган 20 кишини қўлга олди.

Икки ҳафтага яқин вақт давомида ҳуқуқ тартибот органлари билан тўқнашувлардан сўнг  “Сасна црер” арман гуруҳининг аъзолари қуролларини топширишиб, 31 июлда ҳукуматга таслим бўлишди. Улар 17 июлда Ереваннинг Эребуни районидаги полиция бўлимини босиб олишиб, у ердаги полиция ходимларини гаровда ушлаб туришган..

“Арманистон Республикаси Полициясининг қоровул полки биносини бўшатишга йўналтирилган 30чи ва 31 июлдаги антиреррор амалиёти якунланди”, — деб ёзди “Озодлик” радиосининг арман хизмати МХҲнинг маълумотини.

Арман ОАВларининг маълумотлари бўйича, қуролли гуруҳнинг лидери Варужан Аветисян ҳукуматга таслим бўлишдан аввал расмий баёнот қилган. У “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига полиция билан отишмалар натижасида гуруҳ “катта талофат”лар кўрганини ёзди.

Би-Би-Си ўша куни минглаган шаҳарликлар “Сасна црер” гуруҳини қўллаб, Ереваннинг марказий кўчалари билан пиёда юриш ўтказганликларини билдирди.

Арманистондаги полиция биносининг босиб олиниши

Ереваннинг Эребуни районидаги полиция биносини 17 июлда босиб олишган — 30 кишидан иборат қуролли гуруҳ полиция штабига бостириб киришиб, харбий тўнтариш ҳақида билдиришган.

Улар тўрт кундан бери “Таъсис қурултойи” харакатининг лидери ҳамда Қорабоғ тўқнашувларининг иштирокчиси Жирайр Сефилянни бўшатишни талаб қилиб, у ердаги полиция ходимларини гаровда ушлаб туришибди. Сефилян 2016 йилнинг 20 июнида ўқ-дориларни қонунсиз олиш ва сақлашда айбланиб арман полицияси тарафидан қамоққа олинган.

Бинога қилинган ҳужум оқибатида бир полиция ходими халок бўлиб, яна тўрт нафари жароҳатланган. Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда полиция босиб олинган бинони қуршовга олиб, гуруҳдан ўқ отишни тўхтатиб, гаровдагиларни бўшатишни талаб қилган. Улар гаровдаги одамларни олти кундан кейингина бўшатишган, бироқ қўролларини топширишмаган.

Босиб олинган бино атрофида у ердаги қуролли шаҳсларни қўлловчи норозилик акциялари ўтиб, улар аксарият ҳолда тартибсизликларга айланиб, полиция билан тўқнашувларгача етиб турган.

Босиб олинган бинонинг атрофида қуролли шаҳсларнинг қўлловчи митинглар ўтмоқда, уларнинг кўпи полиция билан тўқнашувларгача бориб етмоқда.

Ҳукумат полиция биносини эагллаб олганларга озиқ-овқат етказиб беришни таъқиқлагандан кейин бошланган 21 июлдаги норозилик намойиши ватқида митингчилар полицияга қарата тошларни ирғитишган. Бунга жавоб қатори ҳуқуқ тартибот органлари кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланган. Тўқнашув натижасида 45 киши жароҳат олиб, уларнинг 25 нафари полиция ходими эканини билдирилган.

Арманистоннинг МХХси бинони эгаллаб олганлардан яна бир бор қуролларни топшириб, таслим бўлишни талаб қилганда у ердаги  снайперлардан бири ўқ очган. Унинг оқибатида бир полиция ходими халок бўлган.

Би-Би-Сининг ҳисобига кўра, 29 июлда ўтган сўнги норозилик акциясининг натижасида 60 га яқин киши жароҳатланган, уларнинг орасида журналистлар ҳам бўлишган. Ҳодисада полиция 100га яқин кишини қамоққа олган.

Ўша куннинг ўзида полиция снайперларининг ўқидан “Сасна црер” гуруҳининг уч аъзоси яраланган. Уларнинг икки нафари қуролли назорат остида касалхонага етказилган.

Муаллиф: Александра Титова