Қирғизистон: Июлда ёғингарчилик кўлами меъёрдан икки ярим баробар кўп бўлди

728

Июль ойида Қирғизистонда ёмғир кўп ёғиб, ўлканинг ҳудудларидаги сел, сув тошқини ҳамда ер кўчкиси каби табиий офатларга сабаб бўлди. Гидрометмарказининг мутахассиси  ёғингарчилик кўлами меъёрдан икки ярим ҳиссага ошганини билдирди.

ФҲВнинг қошидаги Гидрометерология агентлигидан билдиришларича, июлнинг сўнги бир неча кунлари 241 миллиметр ёғин бўлган. Қаттиқ шамол ва ёмғир Баткен вилоятида сел келишига сабаб бўлган.

Қирғизгидрометмарказининг бўлим мутахассиси Уулкан Суйўркулова Kloop.kgга берган интервьюсида 2016 йилнинг июлида ёққан ёғингарчилик кўлами меъёрдан икки ярим баробарга ошканини билдирди.

Суйўркулова бундай об ҳавонинг сабаби сифатида ғарбдан келувчи ҳаво босимини атади.

“[…] Бир йил иккинчи йилга ўхшаш бўлмайди  — бир йили ёғингарчилик кўп бўлиб, иккинчи йили оз бўлиши мумкин. Бу биз таҳмингина қила оладиган табиатдаги меъёрий ҳодиса. Бироқ бу кўп ҳолларда сел келишига таъсир қилади  — биз уларни ҳам таҳмин қилиб, сел ҳақида огоҳлантириб турганмиз”, — деди у.

Бундан ташқари Қирғизгидрометнинг мутахассиси август аввалида ёғингарчилик давом этишини, бироқ бу ҳаво ҳароратини  пасайтирмаслигини қўшимча қилди.

“Ҳаво ҳарорати +20 градусдан пасаймайди. Августнинг биринчи ҳафтасида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ бу аниқ таҳмин эмас, чунки ҳаво ўзгариб кетиши мумкин”, — деди Суйўркулова.

Эколог Эмил Шүкүров Kloop.kgга ёғингарчиликнинг кўпайиши  — вақтнинг маълум бир даврида бўлувчи “одатий кўриниш” эканини айтди.

“Буни қандайдир кутилмаган ёки меъёрдан ошиш деб ўйламаслик керак. Бу каби кўриниш 50- йилларнинг иккинчи ярмида кузатилган, ўшанда ҳам ёмғир кўп ёққан. Менимча, бу Қуёшнинг фаоллиги билан боғлиқ цикл жараёнининг ўзига хосликларидан бири.”, — деди у.

Ёғингарчиликнинг меъёрдан ошиқ бўлиши жорий йилнинг майида ҳам кузатилган. Унда 194 миллиметр ёмғир ёққани аниқланиб, об ҳаво айрим вилоятлардаги сел ва ер кўчкиларига сабаб бўлган.

Муаллиф: Александра Титова