Контрас музика: Қирғиз виолончелчиси ижросидаги қувноқ жаз ва маҳзун классика

702

Виолончелчи Айдер Рисалиев бишкекликлар учун классик музиканинг шедеврларини ижро этиб берди. Мусиқачининг концерти 31 июлда миллий консерваторияда ўтди.

Айдер Рисалиев П.Чайковский номидаги Москва консерваториясида ўқийди. Ёзги таътилда дам олиш учун келган  виолончелчи Миллий консерваторияда концерт берди.

Рисалиев пианиночи отаси билан биргаликда виолончелда Иоганн Бах, Давид Поппер, Дмитрий Шостакович ҳамда Фредерик Шопеннинг машҳур куйларини ижро қилди.

13906664_1433831023308656_2558625197186135471_n

Икки соат давом этган концерт дастури ўз ичига қувноқ жаз ижроларини, шунингдек  XIX-XX асрлардаги классиrларнинг маҳзун куйларини жо қилди.

Кеча сўнгида Айдер ўзининг онаси, композитор Лейла Муджабаеванинг ижодидан ҳам намуналар чалди.

13902838_1433831043308654_4192239766889564231_n

Айдер Рисалиевнинг ўзи виолончелининг қил таёқчаси унга доимо онасини эслатишини айтди. Онаси ўғли учун куй ижод қилгандан бир йил ўтгач саратондан вафот этган. Айдар умр бўйи музика билан шуғулланиш нияти борлигини қўшимча қилди.

“Мен кичкиналигимдан бошлаб музикага қизиқиб келганман ва умр бўйи у билан шуғулланмоқчиман. Музика мени шакллантиради”, — деди у.

Муаллифлар: Сезим Канибекова, Зияра Асилбекова
Сурат ва видео: Елена Баялинова