Конституция, қўшиқлар ҳамда Туркия: Атамбаев матбуот анжуманида нималар ҳақида гапирди?

880

Президент Алмазбек Атамбаев 1 августда матбуот йиғини ўтказиб, унда нима учун Конституцияга ўзгартиришлар киргизиш зарурлигини, нима сабабдан Қирғизистонга турк мактаблари кераклиги ҳамда қандай қилиб қўшиқ ёзиши тўғрисида айтиб берди.

Алмазбек Атабаевнинг 1 августда Иссиқ-Кўлдаги Рух-Ўрда этно-комплексида ўтган матбуот йиғини икки ярим соат давом этди.

Учрашувда иштирок этган журналистларни биринчи галда Конституцияга ўзгартиришлар киргизиш, Қирғизистон ва Туркия алоқалари, халқаро мажбуриятлар, шунингдек миллат, дин, маданият ҳамда президент ижоди бўйича мавзулар қизиқтирди.

Аждаҳо президентга қарши ўзгартиришлар

Июль сўнгида парламент депутатлари  Конституцияга ўзгартиришларни киргизиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилишган — 29 июлда таклиф қилинган ўзгартиришлар билан ҳужжат Жогорку Кенешнинг сайтига жойлаштирилган.

Таклиф қилинаётган асосий ўзгартиришлар суд органларига, ижро ҳукумати билан парламентнинг ваколат ҳуқуқларини кучайтиришга, шунингдек “олий қадриятлар” тушунчасини киргизиб, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро институтларнинг қарорларини ҳал қилииш ролларини ўзгартириш билан алоқадор.

Қонун лойиҳаси фуқаролик жамияти вакилларининг танқидий фикрларига сабаб бўлган. Уларнинг бир қисми Конституцияга ўзгартиришлар киритиш иқтидордаги режимнинг ҳокимиятинигина кучайтиради деган таҳминларни айтишмоқда. Қирғизистонликларнинг айримлари эса президент ўлканинг бош ҳужжатини премьер-министр сифатида давлатни бошқариш учун ўзгартирмоқда деб ҳисоблашларини билдиришди.

Бироқ президентнинг ўзи матбуот йиғинида “сиёсатдан чарчаганини” ҳамда сиёсатда қолиш нияти йўқлигини айтди. У шунингдек ўзгартиришлар “секин портловчи миналарни” бартараф қилиш учун киргизилганини таъкидлади.

“Агар мен ҳокимиятни истасам, уни парламентсиз ҳам қила олардим. Менда халқ ташаббуси билан референдум ўтказиш муаммоси бўлмас эди”, — деди Атамбаев.

“Ҳозирги Конституция билан навбатдаги президент осонгина аждар бўла олади. Мен кўпни кўрганман. Келажакда 120 бошли аждар бўлмаслиги учун Конституцияни ўзгартириш керак. Агар мен каби президент бўлмаса, унда у Конституцияни  бемалол ўзгартириб, аждар бўлиб олади. Мен бугун ҳам хизматдан кета оламан, бироқ бир йил ичида бир нарса бўлса ҳам қилиб кетишга харакат қилаяпман.  Ким президент, премьер ёки раис бўлмасин, ҳокимият бир шаҳс қўлида бўлмаслиги керак.”, — дея қўшимча қилди у.

“Түркия ўз шартларини амр қилмаслиги керак”

Давлатнинг Туркия билан бўлган алоқалари қирғизистонликларда ўзгача қизиқишни туғдиради, чунки 16 июлдаги амалга ошмай қолган харбий тўнтариш харакатидан кейин турк ҳукумати оммавий қамоққа олишларни ишга ошириб, харбийларни, судларни, ўқитувчиларни, журналистларни ишдан бўшатиб, муҳолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен тарафидан молиялаштирилган ўқув даргоҳларини ёпиб, иттифоқдошларини ҳам шундай йўл тутишга даъват қилган.

Түркиянинг ташқи ишлар минстри Мевлуд Чавуш ўғли CNN Turk телеканалига берган интервьюсида Қирғизистонда терроризм хавфи борлигини ҳамда агар давлат ҳукумати Гулен томонидан молиялаштирилган мактабларни ёпмаса, у ҳолда турк ҳукуматининг “қардош элга” нисбатан муомаласи ўзгаришини айтган.

“Шунчалик ақлли бўлишса, у ҳолда нега ўзларида тўнтариш харакатига йўл беришди? Албатта барча маслаҳатларни эшитиб, маълумотларни текширамиз, бироқ бизни қўрқитишни ёки ақл ўргатишнинг кераги йўқ. “Себат” ҳақидаги маълумотларни текширамиз, аммо улар бизнинг стандартлар бўйича ишлашмоқда ва бизга сифатли ўқув даргоҳлари керак”, — деди президент.

У истаса Туркия ҳукумати ўлкага ёрдам бера олишини, бироқ ўз шартларини “буюрмаслиги” кераклигини билдирди.

Сиёсийлашган БМТ, калта юбкалар ҳамда бешинчи графа

Президент дунёда кўп нарсалар кучли державалар тарафидан “чизиб берилаётганига” қарамай Қирғизистон мустақил қарор чиқариши керак бўлган эркин давлат эканини таъкидлади.

У ҳозирда халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг қарорлари ҳам “сиёсий” бўлиб ҳисобланишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари адвокатлари  БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комитетининг қарори асосида бўшатишни талаб қилаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ҳақидаги журналистларнинг саволларига жавоб бераркан айтиб ўтди.

“БМТ суверен давлатнинг Олий судининг қарорини бекор қилмаслиги керак. Агар кимдир БМТ адолатли қарорлар қабул қилмоқда деб ҳисобласа, мен очиқ айтишим мумкин, БМТнинг қарорлари — бу сиёсий ташкилотларнинг қарорлари”, — деди Атамбаев инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро органлар тарафидан инсон ҳуқуқларининг бузилганлиги исботланган бўлса, Қирғизистонни мазкур ҳуқуқларни тартибга солиш мажбуриятини берувчи Конституциядаги меъёрларни олиб ташлаб қарори билан боғлиқ жамоатчиликнинг танқидларига жавоб бераркан.

Ўлка раҳбари “Бечора халқим, қаёққа кетаяпмиз?” деган сўзлар битилган баннерлардан кейин пайдо бўлган қирғиз кийимини кийган ҳамда қисқа юбкали аёлларнинг баннери бўйича фикрини билдирди.

«Мен миллий либос тўғрисидаги баннерларни ўлканинг барча ҳудудларига илинишини қўллаганман, бироқ биз қисқа юбкаларга қараб кетаяпмиз деган ақиллилар ҳам чиқибди. Бизнинг хонимлар совет давридаёқ калта юбкаларни кийиб юришган […] Агар сизларга кийим ёқмаса, унда бизга тиқиштирманглар, бошқа давлатда яшанглар, Сурия ёки Бангладешга кетадиган йўлкирани тўлаб берамиз”, — деди президент.

Журналистларнинг янги паспортлар бўйича саволларига жавоб бераркан Атамбаев миллати кўрсатилган графа йўқ бўлган паспортларнинг янги турини қўллашини айтди. У бу каби амалиётни барча “тараққий” давлатлар киргизганини таъкидлади.

“Агар сен ўзингни қирғиз деб ҳисобласанг, у ҳолда паспортга эфиоп деб ёзиб олган тақдирингда ҳам қирғиз бўлиб қолаверасан […], — деди у.

Журналистлар президентдан сўнгги вақтларда тез тез шуғуллана бошлаган ижоди ҳақида ҳам сўрашди. Атамбаев сўнгги икки ой ичида ўзи қаламига мансуб тўрт қўшиқни ёздириб, жорий йилнинг сентябрида ўтувчи ўзининг 65 йиллиги муносабати билан ўн қўшиқдан иборат альбомини чиқаришга тайёрланаётганини билдирган.

Президент матбуот йиғинида қўшиқларини рус тилида ёзишини, унинг қўшиқларини эса тушунмаганлар танқид қилаётганини айтди.

“Қанчадан-қанча қий-чув, ҳар бир клип чиққани сайин қайсидир бир ҳудуд учун жанг кетаётгандек. Рус тилидаги қўшиқларимга асосан русча билмаганлар лой сачратяпти. Мени Истанбулгами ёки Тошкентгами боришим керак бўлиб қолганди. Ўшанда сўнгги вақтларда президент самолёти билан учиш мумкин эмаслигини, хавфли эканини, Тошкент самолёти билан учиш кераклигини айтиб қолишди. Менку ёш эмасман, ўлимдан қўрқмайман.Лекин қайтиб келгандан кейин, ўлгандан кейин ортимда ҳеч нарса қолмай қолади деб ўйладим. Сўнгра вақт топиб рус тилидаги беш қўшиғимни ёздирдим.  Унга 47 дақиқам кетди”, — деди Атамбаев.

Муаллиф: Александра Ли