Арманистон: Қуролли гуруҳ босиб олган бино олдида полиция ходими халок бўлди

813

17 июлда Еревандаги полиция биносини босиб олиб, у ердаги ходимларни гаровда ушлаб турган қуролли гуруҳ ўқ очди. Натижада бир полиция ходими халок бўлди.

Отишма 30 июлда, Арманистоннинг Миллий хавфсизлик хизмати икки ҳафтадан бери полиция биносини эгаллаб турган гуруҳни қуролларни топшириб, укуматга таслим бўлишини талаб қилгандан кейин юз берди. Бу ҳақда “Свобода” радиоси билдирмоқда.

News.am арман нашрининг маълумоти бўйича, нишончилардан бири томонидан отилган ўқдан бир полиция ходими халок бўлган.

Нашр отишма вақтида полиция ходими босиб олинган бинодан унча узоқ бўлмаган ердаги машина ичида бўлганини ёзмоқда.

ЕҲХТнинг Еревандаги идорасининг етакчиси Арго Аваков полиция бинони босиб олган қуролли шаҳсларнинг харакатларини қоралаб, уларни қуролли тўқнашувларни тез орада тўхтатишга даъват қилди.

“Биз расмий шаҳслар,сиёсий партиялар, фуқаровий жамият, диний ҳамда маданий лидерларнинг, шунингдек халқаро субъектларнинг айбловларига қўшиламиз. Биз полиция ходимининг халок бўлганидан афсусдамиз ва унинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз”, — деди у News.am нашрига берган интервьюсида.

Аваков ЕҲХТ “жанжални изга солишда” арман ҳукуматига ёрдам беришга тайёр эканини қўшимча қилди.

Арманистондаги полиция биносининг босиб олиниши

Ереваннинг Эребуни районидаги полиция биносини 17 июлда босиб олишган — 30 кишидан иборат қуролли гуруҳ полиция штабига бостириб киришиб, харбий тўнтариш ҳақида билдиришган.

Улар тўрт кундан бери “Таъсис қурултойи” харакатининг лидери ҳамда Қорабоғ тўқнашувларининг иштирокчиси Жирайр Сефилянни бўшатишни талаб қилиб, у ердаги полиция ходимларини гаровда ушлаб туришибди. Сефилян 2016 йилнинг 20 июнида ўқ-дориларни қонунсиз олиш ва сақлашда айбланиб арман полицияси тарафидан қамоққа олинган.

“Озодлик” радиосининг арман хизматининг билдиришича, бинога ҳужум қилишда бир полиция ходими халок бўлиб, яна уч нафари ўқдан жароҳатланган. Арман полициясининг раҳбар ўринбосари Унан Погосян бир қанча ходимнинг ўқдан яраланганини билдирган.

Қуролли гуруҳ гаровдагиларнинг барини 23 июлда бўшатган, бироқ ҳукуматнинг қуролларни топшириш ҳақидаги талабларига бош эгмаган. Ҳозирда гуруҳ полиция биносини ўз назоратида сақлашда давом этмоқда Куралдуу топ

Босиб олинган бинонинг атрофида қуролли шаҳсларнинг қўлловчи митинглар ўтмоқда, уларнинг кўпи полиция билан тўқнашувларгача бориб етмоқда.

Ҳукумат полиция биносини эагллаб олганларга озиқ-овқат етказиб беришни таъқиқлагандан кейин бошланган 21 июлдаги норозилик намойиши ватқида митингчилар полицияга қарата тошларни ирғитишган. Бунга жавоб қатори ҳуқуқ тартибот органлари кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланган. Тўқнашув натижасида 45 киши жароҳат олиб, уларнинг 25 нафари полиция ходими эканини билдирилган.

Муаллиф: Айжамал Идирис

Сурат: РИА