Боом қапчиғайида тош қулаб бир киши халок бўлди

779

 30 июлга ўтар кечаси Боом қапчиғайида тош қулади.  Бишкек -Норин-Торугарт авто йўлида бораётган автомобил устига тушган тош оқибатида бир киши халок бўлди.

Бишкек-Норин-Торугарт авто йўлининг Боом қапчиғайидаги қисмида  (143-километрида) тош 30 июлга ўтар кечаси қулаган.

Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг матбуот котиби Эльмира Шерипова Kloop.kgга тоғдан қулаган тош йўл орқали ўтаётган “Хонда степ” русумидаги машинасининг устига тушганини билдирди. Унинг айтишича, машина ичида 11 киши бўлган.

Оқибатда машинанинг бир йўловчиси халок бўлиб, ҳайдовчи жароҳат олган. Машинадагилар яқиндаги тиббий марказга етказилган.

“Воқеа тун ичида бўлган, бизга маълумот келиб тушиши билан қутқарувчиларимиз йўлга чиқишган. Бир киши халок бўлиб, ҳайдовчи жароҳатланган. Қолган тўққиз кишининг жароҳати оғир эмас. Ҳозирча тошнинг қулаш сабаблари номаълум”, — деди Шерипова.

Ҳозир ҳайдовчилар йўл орқали бемалол ўтишлари мумкин  — ФҲВнинг маълумоти бўйича, воқеа жойига борган йўл хизматининг ходимлари у ерни тошлардан тозалашган.

Бу Боом қапчиғайида бўлган илк халокат эмас  — жорий йилнинг июнида Бишкек-Норин-Торугарт авто йўлининг 130-километрида тошлар қулаб, кўплаган автотиқинини яратган.

Июлнинг бошида Боом қапчиғайига ботқоқ аралаш сув қоплаб, Бишкек-Норин-Торугарт авто йўлининг бир қисмини тўсиб қўйган. Ўшанда йўлни тозалаш учун ФҲВ 20 ходим ва олти махсус техникасини ишлатган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат иллюстрация