Умрбод озодликдан маҳрум қилинган Бакиевнинг жазо муддати 30 йилга қисқарди

795

Олий суд экс-президент Курманбек Бакиевга нисбатан аввал чиқарилган умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини 30 йиллик жазо муддатига ўзгартирди. Бакиев хизмат вазифасини суистеъмол қилишга ҳамда 2010 йилнинг 7 апрелидаги революция вақтида намойишчиларни отишда айбланмоқда.

Олий суд экс-президент Курманбек Бакиевга нисбатан чиқарилган аввалги ҳукмни 29 июлда ўзгартирди.

Олий босқич ўз ҳукмида Жиноят кодексининг 50-моддасига илова қилди. Мазкур моддага кўра, олтмиш ёшга чиққан одамлар умрбод озодлигидан ажратилмайди.

Олий суднинг матбуот котиби Айнура Токтошева Kloop.kgга Бишкекнинг харбий суди тарафидан чиқарилган умрбодликка эркидан ажратиш қарори “ноқонуний” бўлганини билдирди.

“(Жиноят содир этилган вақтда) Бакиев 60 ёшда бўлган, шу сабабдан умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми ноқонуний бўлган. Олий суднинг коллегияси олдинги босқичдаги суднинг хатосини тузатди”, — деди у.

Қирғизистоннинг экс-президенти Курманбек Бакиевга нисабатан мулкини давлат фойдасига мусодара қилиш билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳукми 2014 йилнинг июнида чиқарилган. Бишкек харбий суди уни 2010 йилнинг 7 апрелидаги революция вақтида 87 намойишчини отишда айбдор деб топган.

У билан биргаликда ўша вақтда Давлат назоарт хизматининг раҳбари бўлиб турган укаси Жаниш Бакиев ҳамда собиқ премьер-министр Данияр Усонов ҳам судланган.

Жами бўлиб 7 апрель воқеалари иши бўйича 28 айбланувчи қатори президентнинг  аввалги маслаҳатчиси Элмурза Сатибалдиев, собиқ бош прокурор Нурлан Турсункулов, президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Канибек Жороев ҳамда МҲДКнинг “Альфа” бошқармасининг раҳбари Алмазбек Жолдошалиев бор.

Уларнинг бари “хизмат вазифасига хиёнат қилиш” моддаси бўйича айбланиб, ўн йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ 2016 йилнинг июнида суд уларга амнистия эълон қилиб, улар озодликка чиқиши керак эди. Уларнинг озодликка чиқарилиши жабрланувчиларнинг яқинлари Олий судга мурожаат қилиши ортидан чўзилган. 29 июлда Олий суд бунгача эълон қилинган амнистия бекор қилинди.

Ҳозирда Курманбек Бакиев Беларуссияда яшамоқда, мазкур давлатнинг раҳбарияти аввалги президентни қирғиз ҳукуматига ўтказиб беришни рад қилиб келмоқда. Шунингдек Қирғизистоннинг ташқарисида унинг укаси Жаниш ҳамда болалари Максим ва Марат Бакиевлар юришибди.

2015 йилнинг ноябрида Бакиев Қирғизистон билан судлашиш имкониятларини излаётганини билдирган. Унинг фикрича, унга ва оиласига қарши қўзғолган жиноий ишлар “уйдирма” бўлган.

Муаллиф: Нуржамал Джанибекова